Фото: «Домашний очаг»
Баланд овоз ва тозалаш кўрсаткичларининг ёмонлиги кир ювиш машинасинининг алмаштириш вақти келганидан дарак бўлиши мумкин.
Ҳеч кимга сир эмаски, кир ювиш машиналарининг ишлаш муддатига таъсир қилувчи кўплаб омиллар мавжуд. Аввало, у сифат билан ҳам боғлиқ.
Яна сув, иситиш элементининг ҳолатига қараб у муддатидан олдин ишдан чиқиши мумкин. Бундан ташқари, ҳатто энг қиммат кир ювиш машинаси ҳам бузилиши мумкин. Албатта, ишлаб чиқаришда хатога йўл қўйилса, хизмат муддатига таъсир қилади. Шунингдек, кир ювиш машинаси қайси брендга тегишли бўлиши муҳим эмас, бир неча йилдан сўнг у бошқа нарсалар каби эскира бошлайди.
Кир ювиш машинаси барабани яхши айланмаса
Кийимлар кир ювиш машинасидан олинганда, улар ўта ҳўл эмас бироз нам бўлиши керак. Чунки жараён охирида ҳар доим барабан тез айланиши лозим. Аммо баъзида барабан ишламай қолиши мумкин ва ювилган кийимларни чиқарганда ўта ҳўл, ҳаттоки суви оқиб туриши ҳам мумкин.
Бунга қуйидагилар сабаб бўлади:
- босимнинг нотўғри ишлаши: кийимларни сиқиб чиқариш режими кўрсаткич сувнинг тўкилганини билдирганда бошланади;
- эскирган двигатель: эски двигателнинг керакли айланиш тезлигида айланиши қийин бўлиши мумкин, кўпинча бу чўткалар эскирганда кузатилади.
Двигательнинг чўткалари эскирган бўлса, бу восита шовқин ва ҳатто учқун пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Кир ювиш машиналарининг янги моделларида чўткалар ўрнига кучли магнитлар ўрнатилмоқда, улар секинроқ эскиради ва шовқин даражасини пасайтиради.
Машина сувни тўкиб ташламаса
Агар барабан сувга тўлган бўлса ва машина ишлаётган бўлса, муаммо насос фильтрида бўлиши мумкин. Агар фильтр тиқилиб қолса, тангалар, тугмалар ва бошқа арзимас нарсалар дренажни тўсиб қўяди. Дренаж шлангидаги оддий тўсиқларни бартараф этиш қийин эмас, лекин фильтрнинг тиқилиб қолганлигини текширишдан олдин сувни тўкиш керак бўлади.
Машина шовқин билан ишласа
Агар кир ювиш машинаси барабани қанчалик тез айланса, шовқин шунча баланд бўлади. Бу, шунингдек, ўзида икки хил матодаги кирларни ювишда содир бўлиши мумкин, масалан, сочиқ ёки кўрпача билан футболка қўйилганда, қурилма оғир ҳамда енгил матони ювишга қийналади.
Кир ювиш машинаси кийимларга путур етказса
Бу кир ювиш машинасини янгилашдан дарак берувчи энг ишончли белгидир. Кийимларга путур етказадиган ва ўзининг асосий вазифаларини бажармайдиган қурилманинг нима кераги бор? Қурилма кирлардан доғларни олиб ташлаши ва ювиш воситаларидан тўлиқ чайиши керак. Аксинча ҳар қандай ювилиши керак бўлган кирларга зарар етказса, натижада ундан фойдаланиш кўпроқ муаммо келтириб чиқаради. Ўйлаб кўриш лозим, ишдан чиққан машинанинг ўрнига янгисини сотиб олиш яхшими ёки ҳар сафар кир ювгандан сўнг гардеробнинг ярмини янгилаш осонроқми? “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди