00:03 / 15.12.2021
3 674

Қўл бармоқлари нима сабабдан уйишади ва бу хавфлими?

Қўл бармоқлари нима сабабдан уйишади ва бу хавфлими?
Фото: Marie Claire
Совуқ ҳавода кўпинча бармоқларнинг уйишиши кузатилади ва бу ҳавонинг кескин совиши билан боғланади. Аммо баъзи ҳолларда бу аломат бутунлай бошқа сабабга кўра юзага келади.

Ҳарорат сезиларли даражада пасайиб кетганда, иссиқ қўлқоплар ёрдамга келади. Шунда ҳам совуқ ҳавода бармоқларнинг уйишиши жуда кенг тарқалган аломатдир. Жарроҳ Раж Бхатиянинг сўзларига кўра, бунинг сабаби иссиқликни ушлаб туриш ва ички ҳароратни сақлашга ёрдам берадиган капиллярлар, кичик қон томирлари сиқилиб қолади. Айниқса, қуйи ҳароратда қўлқоп тақилса ҳам ёқимсиз ҳис-туйғулар сезилиши мумкин. Шунингдек, бармоқлардаги уйишиш ҳар доим ҳам қуйи ҳароратнинг белгиси бўлавермайди.

Мутахассислар кузатувига кўра, бу энг кенг тарқалган ҳолат – карпал туннел синдроми. Ушбу синдромда асаб толалари сиқилади ва одатда бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқларда уйишиш кузатилади.

Синдромни аниқлаш мумкин бўлган тўртта асосий симптом мавжуд:
- бармоқ, қўл ёки билакда оғриқ;
- қўлларда қон айланмаслиги;
- уйишиш ва санчиш ҳисси;
- бармоқларни ҳаракатлантиришда қийинчилик.

Карпал туннел синдромининг белгилари камдан-кам ҳолларда тўсатдан пайдо бўлади, ноқулайлик аста-секин бошланади ва вақт ўтиши билан ўз-ўзидан йўқ бўлади. Мутахассислар аломатлар тунда фаоллашиб, уйқу бузилишига олиб келиши мумкинлигини аниқлади. Кундузи эса одатий билакни букиш машқлари масалан, сочни тараш, китоб ушлаш, велосипед ва машина ҳайдаш каби ҳаракатларда ноқулайлик туғдириши мумкин. Доктор Раж Бхатия карпал туннел синдроми билан оғриган одамда буюмларни ушлаб қолиш билан боғлиқ муаммолар борлиги кузатилади. Бундан ташқари, беморлар кўпинча тугмачаларни ҳам маҳкамлай олмасликдан шикоят қилади.

Карпал туннел синдромини аниқлаш ва уни совуқ ҳаво билан боғлаб, ўтказиб юбормаслик жуда муҳим. Чунки бу ҳолатда эрта даволаш ишлари муҳим ҳисобланади. Мураккаб ҳолатларда симптомлар ёмонлашади ва ҳатто бошқарадиган мушакларнинг ишламай қолиши натижасида бош бармоқнинг заифлашишига олиб келиши мумкин.

Тўғри, синдром жуда хавфли эмас ва дастлабки босқичларда осонлик билан даволаш мумкин. Ташхис қўйиш учун текширув ўтказадиган, керакли тадқиқотларни тайинлайдиган ва керак бўлганда даволаш режасини тузадиган неврологга мурожаат қилиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қўл бармоқлари нима сабабдан уйишади ва бу хавфлими?