14:30 / 16.12.2021
2 662

Қишда ёрилган лабларни қандай даволаш мумкин?

Қишда ёрилган лабларни қандай даволаш мумкин?
Фото: Harper’s Bazaar
Совуқ кунларда энг кўп тарқалган муаммолардан бири — лабларнинг ёрилиши ҳисобланади. Атроф-муҳит ва соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ муаммолар сабаб лаб терисининг аҳволи ёмонлашиши ва кўчиши кузатилиши мумкин.

Лабларни парваришлар учун ишлатиладиган маҳсулотлар нафақат ёрдам, балки зарар бериши ҳам мумкин. Шу сабаб ҳам танлов борасида эътиборли бўлиш тавсия қилинади. Лабга суртиш учун мўлжалланган бальзамнинг меъёрдан ортиғи лабларни узоқ вақт намлантира олмаслиги мумкин. Қолаверса, нотўғри танланган формула вазиятни янада ёмонлаштириши мумкин.

Лаб ёрилишининг сабаблари нима ва уни қандай даволаш мумкин?
Ёғ қатлами йўқ экани ҳисобига лабларнинг қишки шамол ва ҳаво ўзгаришига нисбатан ҳимояланмаган бўлади. Бунинг ҳисобига намликни тез йўқотиб, қуруқ бўлиб қолади ва кўчишни бошлайди. Бунинг олдини олиш учун шифокорлар ҳавони намлантирувчи воситалардан фойдаланишни, терининг намлигини йўқотиши мумкин бўлган косметик воситалардан фойдаланмасликни тавсия қилади. Шунингдек, парвариш қилишга мўлжалланган косметикалар қаторига ҳимояловчи СПФ ва битирувчи хусусиятга эга бўлган бальзамларни ҳам қўшиш керак.

Нима учун лаб учун мўлжалланган айрим бальзамлар иш бермайди?
Аксарият асоси ёғ ва мумдан ташкил топган бальзамлар вақтинча лабнинг устинигина қоплайди, аммо сингмайди ва етарлича намлантирмайди. Бундай воситалардан эса иложи борича эса фойдаланмаган яхши. Лаб қуришининг олдини олишни истаганларга яна хушбўй ифорли бальзамлардан ҳам қочиш тавсия қилинади.

Тавсиялар
Лабдаги ўлик тери қисмларини олиб ташлаш учун махсус воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Кўчган териларни олиб ташлаш янги ҳужайраларни ҳосил бўлишига ёрдам беради ва ҳар қандай тинчлантирувчи ёки даволовчи бальзамни қўллашни осонлаштиради. Аммо бу борада ошириб юбормаслик муҳим саналади.

Қуёш нурларидан ҳимояловчи крем
Лаб билан боғлиқ муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўладиган энг асосий омиллардан бири СПФ кремларни қўлламаслик ҳисобланади. Атиги уч қаватдан ташкил топгани ҳисобига лаблар қуёш нурлари, пигментация ва ҳатто саратонга нисбатан нисбатан нозик бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қишда ёрилган лабларни қандай даволаш мумкин?