Ravon‘нинг россиялик дилерларига рестайлинг қилинган Gentra машиналари етказиб берила бошланди.
Моделнинг ичи янгиланган. Седаннинг олд панели ва салон қопламаси ўзгарган, янги асбоблар панели ва аудиотизим пайдо бўлган. Бундан ташқари, Ravon’нинг Россиядаги офисида Gentra ЭРА-Глонасс фавқулотда жавоб бериш тизими билан жиҳозлангани маълум қилинди.
Ravon бренди остида Chevrolet’нинг аввалги авлоддаги моделлари ишлаб чиқарилади. Gentra модели Lacetti’нинг ташқи кўриниши ўзгартирилган нусхаси ҳисобланади. Россияга у 1,5 литр ҳажмли 107 от кучига эга бензинли двигатель билан етказилади, мотор 5 поғонали механик ва 6 диапазонли "автоматик" узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди.
Ўтган ой Ravon Gentra’нинг нархи анча тушганди. Агар аввал седан 629000 рублдан 809000 рублгача турган бўлса, эндиликда унинг нархи 539000 рублдан 669000 рублгачани ташкил қилмоқда. Марка матбуот хизматида маълум қилинишича, машина нархини ошириш режалаштирилмаган.
Gentra’нинг базавий комплектациясида ABS тизими, иккита хавфсизлик ёстиқчаси, кондиционер, туманга қарши чироқлар ва ташқи ойналар иситгичи мавжуд. Моделнинг топ версиясида аудиотизим, ойна тозалагичлар туриш ҳудудида олд ойна иситилиши, ҳайдовчи ўриндиғида бел тиргаги кўзда тутилган.
Россияда Ravon машиналари савдоси апрелда мартга нисбатан 26,7 фоизга, майда эса 45 фоизга ошган.
Европа бизнеси уюшмаси маълумотларига кўра, Россияда жорий йилнинг январидан майигача Ravon автомобилидан 3707 та дона сотилган. Gentra’дан ташқари, Россияда Nexia R3 (аввалги Aveo), R4 (Cobalt) ва R2 (аввалги авлоддаги Spark) сотилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди