6 526
Технологик сингулярлик ва шахсий транспорт: автомобиль саноатини яқин 20 йил ичида нималар кутяпти
WayRay стартапининг асосчиси ва бош директори Виталий Пономарёв ўзи бошқарилувчи автомобиллар кўпайгач, шахсий автомобиль оламида қандай ўзгаришлар содир бўлиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Муаллиф ҳайдовчисиз транспорт ривожланиши натижасида яқин 20 йил ичида деярли 300 млн одам иш ўрнини йўқотади, аммо оламшумул ўзгаришлар содир бўлмайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Carzone сайти хабар бермоқда.
“Бугун нафақат ҳайдовчисиз автомобиллар ҳақида, балки автомобиль саноати яқин 20 йил ичида қандай ўзгариши ҳақида мулоҳаза юритмоқчиман. Мен улкан ўзгаришлар ва бой ҳодисалар кетма-кетлигини кўряпман. Шахсий транспорт масаласи сайёрамиз аҳолисида мутлақо қизиқиш ёки шов-шув уйғотмаслигига кафолат бераман. Сиз, масалан, электрон почта ёки смартфон ишлатиб ҳайратланмайсиз-ку, автомобиль соҳасида ҳам шундай бўлади.
Мен юзга яқин одам ишлайдиган компанияни бошқараман. Дунё бўйлаб тўрт офисимизга эгамиз ва асосий иш марказимиз Москвада жойлашган. Дунёда фақатгина биз автомобиллар учун асл қўшимча воқелик (реалность) тайёрлаймиз.
Бундай технология асосан навигацияда қўлланади, яъни виртуал объектлар ёрдамида ҳақиқий олам тўлдирилади. Одамлар бошқаришдан камроқ чалғийди ва хавфсизроқ бўлишади. Технологиянинг ўзи бир қарашда кўринишига нисбатан озгина мураккаб. Бунда материалшунослик, оптика, лазерлар, электроника, кўплаб дастур ва алгоритмлар бор.
Шундай маҳорат сандиғи бизга ҳайдовчисиз автомобиллар учун қўшимча воқелик тизимини ишлаб тугаллаш имконини берди. Уни биз январда Лас-Вегасдаги CES кўргазмасида кўрсатамиз.
Автомобил брендлари билан тўрт йил ҳамкорлик қилиб нималарни билиб олдик
Биринчидан, автомобиль брендларининг барчаси маркетинг либоси холос. Уларнинг барчаси ҳалиям двигателлар, трансмиссиялар, ташувчи конструкциялар устида ишлашни давом эттирмоқда. Шунингдек, улар бизга ноёб дизайнни (ташқи ва ички) сотади. Бизга ҳиссиётлар, турмуш тарзини сотиб, қўшилган қийматни шакллантиради.
Масалан, Porsche ҳар бир сотилган автомобилдан тахминан 15 минг евродан ишлайди. Жами саноат бўйича ҳар бир сотилган автомобилдан олинган соф фойда минг евродан бошланади. Яъни Porsche харид қиларкансиз, устига минг евро тўланадиган автомобилдан оладиган ҳиссиётларингизга қўшимча яна 14 минг евро тўлайсиз.
Қолган нарсаларсиз автомобиль ғилдираксиз, рама ва ҳашамли қобиқ ўртасидаги двигателли арава каби тус оларди. Қолган барчасини, яъни асосий технологиялар ва инновацияларни сиз эшитмаган ёки бу ишни бажармайди, деб ўйлаган компаниялар бажаради. Масалан, Continental шина, Bosch эса кофеянчар чиқаради, деб ҳисобланади. Бу компаниялар TIER1 –автомобиль компонентларининг йирик интергатори, деб аталади. Ундан қуйида яна TIER2 қатлами ҳам бор. Стартапларни алоҳида ажратиб кўрсатаман, эндиликда бу технологияларнинг ҳам бозори қизиб кетган.
Айнан шу рақобатбардошлик хусусиятларининг ортидан қувиб ҳамда машина устига 15 минг евро қўйиб сотиш умидида автоконцернлар илғор технологияларнинг эшиги олдида навбатда туришади.
Бу нимага олиб келади?
Инновацияларни брендлар тайёрламаса, индустрия эса жадаллик билан ҳайдовчисиз автомобиллар томонга силжийверса, автомобиль брендларининг мавқеи иккинчи ўринга тушиб қолади, хизматларини таклиф қиладиган технологик компаниялар уларнинг ўрнини эгаллайди.
Ўзи бошқариладиган автомобилингизда мириқиб ухлаб ётганингизда сизни двигатель қуввати ёки автомобилсозлик компаниясининг кўп асрлик тарихи қизиқтирмайди. Ҳозирданоқ автомобиль брендларининг йўқолиш аломатларини сезяпмиз. Volkswagen бутун бошли бўлинмаларини бўшатяпти, дизелли двигателларни ишлашдан воз кечяпти, аммо бир ярим йил ичида ҳайдовчисиз технология билан шуғулланадиган 150 минг инженерни ишга олиш режаси бор.
Suzuki ҳайдовчисиз технология бўйича бугун энг илғор бўлган Toyota компанияси билан бирлашяпти. Renault-Nissan ёнига Mitsubishi яқинлашяпти. Йўқолиб кетиш талвасаси: ё бу кунни орга суришга уринасан ё Google ютиб юбормасидан ўз нархингини белгилайсан. Марҳамат, Google икки брендни сотиб ол ва учинчиси сенга совға.
Ҳайдовчисиз автомобиллар ҳаётимизни қайси томонга ўзгартиради? Сизники ва бизники умуман ўзгармайди, агар ўқувчиларимиз орасида профессионал ҳайдовчилар бўлмаса. Кимки таксидан фойдаланган бўлса, энди ҳайдовчисиз таксидан фойдаланади. Кимнинг шахсий автомобили бўлган бўлса, худди илгаригидек шахсий автомобиль харид қилади, фақат уни ўзи бошқармайди. Умуман айтганда, ҳаракатланиш хавфсиз, қулай ва арзон бўлади.
Ҳайдовчисиз автомобиллар инқилоби моҳиятини жамият юзаки тушунади.
70 млн профессионал ҳайдовчилар ишсиз қолади. Яна 200 млнтача одам ихтисослигини қисман ёки тўлиқ алмаштиришга мажбур бўлади. Деярли 300 млн кишининг тақдири 20 йил давомида ўзгаради. Қандай иқтисодий натижа келтириши чангюткич ихтиро этилишидан ва 50-йилларда АҚШда фермерликнинг автоматлаштирилишидан кўра яққолроқ маълум. Чангюткич АҚШлик фаррошларни ишсиз қолдирган, фермерлик автоматлаштирилиши натижасида эса АҚШнинг 40 фоиз аҳолиси ковбойлар бошқа иш қидиришга тушган эди. Биласизми, бу наф берди. Шу ковбойлар янги компаниялар тузди, иши юришиб кетди.
Менинг севимли кашфиётларимдан бири автомобилларнинг экстерьери энди харид қарорига таъсир кўрсата олмаслигидир. Ичкаридаги қулайлик муҳимроқ бўлади. Барча эътибор автомобилдаги сизнинг оромингиз, ишингиз, кўнгил очишингиз, ҳаттоки жинсий алоқангизга қаратилади. Ҳозирданоқ турли маркаларнинг интерьерлари бир-бирига ўхшамай кетаётганлиги сезилмоқда. Автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар бири ўзига хос услуб, маҳорат касб этмоқда. Янги Cadillac ва янги Lexus интерьерини солиштириб кўринг. Турли сайёраларнинг келганга ўхшайди.
Яққол кўриниб турган бўлмаса-да, яна бир муҳим мавзу ҳайдовчисиз автомобиллардаги қўшимча воқелик масаласидир. Тасаввур қилинг: сиз ҳақиқийликка кўчган муқобил виртуал оламни танлай оласиз. Унда сайр қиласиз, томоша қилиб ўрганасиз, қизиқарли жойларда бўласиз, покемонлар тутасиз, мулоқотда бўласиз ва буларнинг ҳаммасини машинадан тушмасдан амалга оширасиз. Аниқ жойларга алоқадор бўлган каттакон контекст рекламалари пайдо бўлади. Бу ғилдиракли Google AdWords.
Инсониятнинг катта умиди барча электрокарлар пировардида экологик хавфсизлашувидир.
Кўпчилик замонавий электрокарлар атроф-муҳитга ички ёнув двигателларидан кўпроқ зарар келтиришини билмайди.
Биз транспортимизни тўлиқ “яшиллаштириш”нинг уддасидан чиқамиз. Шахсан ўзим водородли автомобилларга кўпроқ ишонаман. Улар қайта тикланувчи манбалардан ишлаб чиқарилган энергияни сақлаш масаласини ҳал қилади.
Сизнинг автомобилингизда энергия узатишнинг янги “яшил” цикли қуйидагича кечади: шамол генератори ёки қуёш панели электр ишлаб чиқаради ва электр шу ондаёқ водород олишга сарфланади. Водород экологик тоза бўлиш билан бирга анъанавий ёнилғи сингари сақласа бўлади. Fuel cells ёнилғи ячейкаларида водород энергиясини электр ва тоза сувга айлантириш мумкин.
Хулоса
Қандай хулосалар ясаш мумкин?
- Агар сиз автомобиль саноатига алоқадор бўлмасангиз, эҳтимол, ўз ҳаётингизда бирор ўзгариш сезмайсиз. Такси хизматига пул тўлаб юраверасиз. Агар автомобилингиз бўлса, унда ҳозиргига қараганда камроқ солиқ тўлайсиз – ҳайдовчисиз автомобиль учун инфраструктурани тасарруф этиш арзонроққа тушади.
- Интерьер дизайнерлари юқори ҳақ тўланадиган мутахассис бўлиб қолади.
- Реклама ва илова тайёрловчилар учун янги имкониятлар эшиги очилади, ҳайдовчисиз автомобиль йўловчилари учун қўшимча воқеликнинг янги иловалар бозори пайдо бўлади.
- Электромобиллар автомобилсозликнинг муваффақиятли хотимаси эмас.
Технология бошқа соҳалардаги тараққиётдан иҳоталанган ҳолда ривожланмайди. Қолаверса, қўшимча ва аралаш воқелик технологиясининг ривожланиши уйингиздан ишга бориш заруратидан ва ҳаттоки, саёҳатга чиқишдан халос этади. Янада ўткирроқ мавзу атрофимизни қуршаб турганларнинг барчасини автоматлаштириш ва яна автоматлаштиришдир. Одамзод порнографияга батамом шўнғиш эффекти билан кифояланиб кўпайишдан тўхтайди. Бизнинг сонимиз жуда озайиб кетади.
Биз технологик сингулярлик деб атаётган ҳодисанинг оқибатларини башорат қилиш мураккабдир. Аммо шуниси маълумки, биз саёҳат ва кашфиётларга тобора камроқ вақт сарфлаймиз ҳамда бу шахсий транспортга бўлган талабда акс этади”. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди