
Қатар майдонларида ўтаётган Араб кубогида ҳал қилувчи паллалар бошланди. Турнирнинг яримфинал босқичи мухлисларга кескин курашлар ва аниқ натижаларни тақдим этмоқда. Илк яримфинал учрашувида Марокаш миллий жамоаси Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушиб, рақибини жавобсиз учта гол билан мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашув давомида Марокаш тўлиқ устунлик қилди. Ҳисоб 28-дақиқада Ал Беркауи томонидан очилди. Иккинчи бўлимда БАА жамоаси ўйинни сақлаб қолишга уринган бўлса-да, охирги дақиқаларда марокашликлар яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 83-дақиқада Ал Маҳдиу ҳисобни йириклаштирган бўлса, қўшимча дақиқаларда Ҳамидуллоҳ баҳсга нуқта қўйди — 3:0.
Араб кубоги. Қатар. Яримфинал
Марокаш — БАА 3:0
15 декабр, «Халифа» халқаро стадиони
Голлар: Ал Беркауи (28), Ал Маҳдиу (83), Ҳамидуллоҳ (90+2).
Шу тариқа, Марокаш жамоаси турнир давомидаги барқарор ва ишончли ўйинини яна бир бор намойиш этиб, Араб кубоги финалига илк бўлиб йўл олди.
Иккинчи яримфинал баҳси эса бугун, 15 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда Саудия Арабистони ва Иордания терма жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30 да старт олди ва финалга чиқадиган иккинчи жамоа айнан шу баҳсда аниқланади.
Маълумот учун, Араб кубогининг ҳал қилувчи ўйинлари 18 декабрь кунига белгиланган. Шу куни финал ҳамда 3-ўрин учун баҳслар ўтказилади. Қатардаги мусобақа эса кундан-кунга қизиқарли тус олиб, мухлисларнинг эътиборини ўзига тортишда давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.