
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Бен Уайт жароҳат олди. Футболчида сон орқа мушаклари пайи шикастлангани қайд этилган.
Дастлабки баҳолашларга кўра, Уайтнинг тикланиши учун тўрт ҳафтадан олти ҳафтагача вақт керак бўлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
2025/2026-йилги мавсумда Уайт барча мусобақаларда 11 та расмий учрашувда майдонга тушиб, бир ассист муаллифи бўлди. Айни пайтда "Арсенал" Англия Премьер-лигасида 16 турдан сўнг 36 очко тўплаб (11 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият), турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Микел Артета жамоаси чемпионатдаги навбатдаги ўйинини 20-декабр, шанба куни сафарда "Эвертон"га қарши ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.