Тошкент тирбандликлардан қутуладими? Режа — 60% жамоат транспорти

Тошкент тирбандликлардан қутуладими? Режа — 60% жамоат транспорти

Тошкент шаҳрида транспорт тизимини тубдан яхшилашга қаратилган навбатдаги муҳим қарор қабул қилинди. 2025 йил 4 декабрь куни Президентнинг ПҚ–368-сонли қарори тасдиқланиб, пойтахтда транспорт бошқарувини такомиллаштириш, тирбандликларни камайтириш ва жамоат транспортининг самарадорлигини ошириш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳрининг 2030 йилгача ривожланиш стратегиясида жамоат транспортига катта устуворлик берилган. Унда асосий мақсадлардан бири — аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини камида 60 фоизга етказиш.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, пойтахтдаги тирбандликларнинг асосий сабаби — шахсий автомобиллар улушининг юқорилиги. Жамоат транспортига талаб ошиши эса нафақат қулайлик яратади, балки экологик вазиятни яхшилашга ҳам хизмат қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар