
Москванинг «Спартак» клубида тўп сурган собиқ футболчи, ҳозирда эксперт сифатида фаолият юритаётган Эдуард Мор Мадриднинг «Реал» жамоасидаги икки юлдуз ҳужумчи — бразилиялик Винисиус Жуниор ва франциялик Килиан Мбаппе ўртасида қиёс келтирди. Мор «Матч ТВ» эфирида Мбаппе жамоада талаб ва стандартларни анча юқорига кўтарганини, Винисиус эса ҳозирча бу даражага мослаша олмаётганини таъкидлади.
Унинг айтишича, Винисиус Мбаппе даражасига етишга уринмоқда, бироқ бунга эриша олмаяпти. Испания чемпионатининг сўнгги турида «Реал» сафарда «Алавес»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бугунги кунга келиб, Хаби Алонсо бошчилигидаги мадридликлар 39 очко билан Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан тўрт очко ортда қолмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.