date

Тошкентда 2030 йилгача 150 мингта янги парковка барпо этилади

Тошкентда 2030 йилгача 150 мингта янги парковка барпо этилади

Тошкентда келаси беш йил ичида ҳайдовчилар учун вазият анча енгиллашади. Президент қарорига кўра, 2030 йилгача пойтахт бўйлаб 150 мингта тўхтаб туриш жойи ташкил этилади. Ҳозирги йўллардаги “вечный пробка” ҳолатини ёдга олсак, бу янгилик кўпчиликни хурсанд қилади — реалда эса ҳали олдинда жиддий иш турибди.

-Ҳужжатда шаҳар транспорт тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосий мақсадлар белгилаб қўйилган:

-жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 60% гача ошириш;

-автобусларнинг ўртача тезлигини 18 км/соатдан 24 км/соатга кўтариш;

-метро тармоғини 103 км гача узайтириш.

Метрополитен босқичма-босқич ривожланади:

-2027 — 76 км,

-2028 — 85 км,

-2029 — 90 км,

-2030 — 103 км.

Шунингдек, шаҳардаги транспорт муҳитини енгиллаштириш учун яна бир қатор катта ўзгаришлар режалаштирилган:

-600 та автобус бекати реконструкция қилинади;

-пиёда ва велосипедлар учун 40 км йўлаклар яратилади;

-300 км йўл таъмирдан чиқади;

-ягона бошқарув тизимига туташган 200 та “ақлли” светофор ва чорраҳа ўрнатилади;

-яна 4 та йўл ўтказгич ва туннел барпо этилади.

3 декабрь куни бўлиб ўтган тақдимотда президентга шаҳарга тушаётган юклама ортиб бораётгани танқидий тарзда айтиб ўтилган: аҳоли, автомобиллар ва иқтисодий фаоллик кескин кўпайгани натижасида асосий йўлакларда босим икки баробарга ошган. 7–8 балли тирбандликлар эса “янги нормал”га айланган.

Муаммо фақат ҳаракат эмас — шахсий авто улушининг юқорилиги экологияга ҳам салбий таъсир қилмоқда. Шу боис, қабул қилинган чоралар нафақат йўллардаги ҳаракатни енгиллаштириш, балки шаҳар хавосини яхшилашни ҳам кўзлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Тошкентда 2030 йилгача 150 мингта янги парковка барпо этилади