
Ўзбекистонда автомобиль эгалари сони йилдан-йилга тез суръатларда кўпаймоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 725,9 мингта автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган.
Энг катта улушни, яъни 92,9 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан автомобиллар сони 415,3 мингтага ошган.
Автотранспорт воситалари турлари бўйича тақсимот
- Енгил автомобиллар — 4 392,4 минг дона
- Юк автомобиллари — 312,7 минг дона
- Микроавтобуслар — 7,5 минг дона
- Махсус транспорт воситалари — 7,3 минг дона
- Автобуслар — 6 минг дона
Мамлакатда автомобиллар сонининг ортиб бориши аҳолининг ҳаракатчанлиги, шахсий транспортга бўлган талабнинг ўсиши ҳамда сўнгги йилларда автомобиль бозоридаги либераллаштириш жараёнлари билан изоҳланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.