
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 29 мамлакатдан 56,3 минг дона енгил автомобил импорт қилди. Умумий қиймати 807,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу импорт ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 минг дона автомобилга кўпроқ, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси.
Энг кўп автомобиллар Хитойдан олиб келинган — 51,8 минг дона. Ундан кейин Жанубий Корея (2,5 минг), АҚШ (511), Япония (296) ва Германия (265) ўрин олган.
Шунингдек, автомобиллар Гонконг, Россия, Ҳиндистон, БАА ва Австриядан ҳам импорт қилинган. Аммо ушбу давлатлардан олиб келинган автомобиллар сони 250 донанинг кам бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар