Мастантуоно «Реал»даги ўрнини тиклашга бел боғлади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно сўнгги вақтларда майдонда кам кўринмоқда. Шанба куни 18 ёшли футболчи «Севилья»га қарши учрашувда ҳам захирада қолди.
Ўйин «Реал»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Сўнгги кунларда матбуотда аргентиналик иқтидор эгасини ижара асосида бошқа клубга жўнатиш эҳтимоли ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Бироқ футболчининг ўзи кетишни режалаштирмаётгани айтилмоқда. Marca нашри маълумотига кўра, Мастантуоно «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотганидан хавотирга тушмаган.
У мураббий Хаби Алонсо ишончини қайта қозониш учун курашни давом эттиришга қатъий бел боғлаган. «Реал» Франко Мастантуонони жорий йил ёзида сафга қўшиб олганди.
Испанияга кўчиб ўтишидан аввал у ватани Аргентинада «Ривер Плейт» сафида тўп сурган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг