
Бразилиянинг юлдуз ҳужумчиси Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўз ваъдасини маълум қилди. Аввалроқ Европада "Барселона" ва "ПСЖ" сафида тўп сурган 33 ёшли футболчи, агар Бразилия терма жамоаси мундиаль финалига чиқса, ҳал қилувчи учрашувда гол уришини таъкидлади.
Инсайдер Фабритсио Романо Неймарнинг сўзларини келтирар экан, ҳужумчи шундай деган: "Агар терма жамоамиз финалга етса, ҳал қилувчи ўйинда гол уришга ваъда бераман". Эслатиб ўтамиз, ҳозирда тажрибали футболчи Бразилиянинг "Сантос" клубида тўп сурмоқда.
Карло Анчелотти бошқарувидаги Бразилия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида C гуруҳида иштирок этади. Бу гуруҳда бразилияликлар Шотландия, Марокаш ва Гаити терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Мусобақа келаси ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.