date

Астон Вилла Санчо билан январда хайрлашишга тайёр


Астон Вилла вингери Жедон Санчо келаси ойдаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин. 25 ёшли англиялик футболчи Манчестер Юнайтеддан мавсум охиригача ижарага олинган, бироқ ҳозирча кутилган даражадаги ўйинни намоён этмади: у асосий таркибдан жой ололмади ва бирор марта ҳам гол ёки голли узатма билан ажралиб чиқмади.

Журналист Грем Бейлининг маълумотига кўра, Астон Вилла январ ойида футболчи билан хайрлашиш вариантига қарши эмас. Манчестер Юнайтед ҳам Санчога таянмаяпти.

Ижара шартномасида муддатидан олдин бекор қилиш банди кўзда тутилмаган, аммо қишки трансфер ойнасида Санчога янги даъвогар пайдо бўлса, клублар унинг муддатидан аввал қайтиши бўйича келишувга эришиши мумкин. Мавсум давомида Санчога Туркия ва Италия чемпионатлари вакиллари қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Астон Вилла Санчо билан январда хайрлашишга тайёр