Фото: Carakoom
Автоспорт дунёси бир қарашда кўриниши мумкин бўлгандан кўра анча қизиқроқ. Ҳеч бўлмаганда, у ерда оддий фуқароларга мўлжалланмаган техник ечимга эга моделлар синовдан ўтказилади, деб хабар қилади Carakoom.
Бунга 1980 йилларнинг охирида Янги Зеландияда яратилган олти ғилдиракчи ралли автомобилини мисол қилиб келтириш мумкин. Модель оддий Mazda 323 базасида яратилган бўлиб, номаълум муҳандис томонидан унинг олд қисмига бир жуфт ғилдираклар қўшилган. Бу машинани фақатгина бошқариш қулай бўлиши учун қилинмаган.
Автомобиль суратларидан кўриш мумкинки, одатда олд ўриндиқлар ва руль чамбараги жойлашадиган қисм бўм-бўш. Гап шундаки, ҳайдовчининг ўрни бироз орқага сурилган — стандарт хэтчбекнинг орқа қатори ўрнига.
Фото: Carakoom
Бунга олд ўриндиқлар ўрнида ҳам яна бир двигатель жойлашгани, моделга иккита мотор ўрнатилгани асосий сабаб. Уларнинг ҳар бири ўзининг бир жуфт ғилдирагини ҳаракатга келтиради. Мотор бўлганда ҳам оддий эмас, ҳар бири 280 от кучига эга Mazda RХ7 роторли моторлари ўрнатилган.
Узатмалар қутиси ҳам Mazda RХ-7 моделиники. Узатмалар қутиси ҳам иккита бўлиши ёки бошқа бир усул билан синхронлаштирилган бўлиши ҳам мумкин. Бироқ бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Фото: Carakoom
Ушбу конструкция одамда ишонч ва умид уйғотмайди. Ахир иккита двигатель — 2 карра муаммо дегани. Шунингдек, ички ёнув двигателларини совутиш масаласи ҳам бор. Суратларда эса қўшимча ҳаво айлантиргич кўринмайди.
Фото: Carakoom
Фото: Carakoom
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди