Мактаб раҳбарлари энди KPI асосида бонус олади

1 дақиқа ўқиш219
Мактаб раҳбарлари энди KPI асосида бонус олади

Ўзбекистонда мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчиларига меҳнат самарадорлигига қараб ойлик устама ҳақлар жорий этилди, деб хабар берди Вазирлар Маҳкамаси.

Янги тизимга кўра, таълим муассасалари раҳбарлари ва педагоглар фаолияти KPI — асосий иш кўрсаткичлари бўйича баҳоланади. Уларга тўланадиган бонуслар ҳар ой тўпланган баллар асосида белгиланади.

Директорлар учун 61–70 балл тўплаганларга 3 фоиз, 71–80 баллга — 10 фоиз, 81–90 баллга — 15 фоиз, 91–100 балл тўплаганларга эса 20 фоиз устама ҳақ берилади. Директор ўринбосарлари учун эса бу кўрсаткичлар 2,5 фоиздан 10 фоизгача бўлади.

Бонус олиш ҳуқуқи мактабда раҳбарлик лавозимида камида тўққиз ой фаолият юритган шахсларга берилади. Баҳолаш мезонлари ўқувчиларнинг билим даражаси, фан олимпиадаларидаги ютуқлар, ижодий фаоллик ва тарбиявий ишлар самарадорлигини қамраб олади.

Шунингдек, “Заковат” тўгараклари раҳбарларига ойлик маошнинг 50 фоизи миқдорида бир марталик бонус берилади. Жисмоний тарбия ўқитувчилари эса фаолияти самарадорлигига қараб 20 фоизгача рағбат пули олади.

Мутасаддилар таъкидлашича, ушбу тизим ўқитувчилар меҳнатини адолатли баҳолаш, касбий маҳоратни ошириш ва таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатишга қаратилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?