date

"Ювентус" француз ярим ҳимоячисини нишонга олди

"Ювентус" француз ярим ҳимоячисини нишонга олди
"Удинезе" марказий ярим ҳимоячиси Артур Атта Турин клубининг қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Николo Скира ўзининг ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Манбага кўра, "Ювентус" раҳбарияти 22 ёшли француз футболчисини яқиндан кузатиб бормоқда. Қишки трансфер ойнасида Турин клуби "Удинезе"га расмий таклиф юбориши мумкин.

Атта жорий йил ёзида Италия чемпионатига келиб қўшилган эди. У "Удинезе"га Франциянинг "Мец" клубидан ўтган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи тўққизта учрашувда майдонга тушиб, икки марта гол урди ва икки марта голли узатма амалга оширди. Трансфермаркет унинг қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ювентус" француз ярим ҳимоячисини нишонга олди