Никоҳлар 15 йил ичидаги энг паст даражага тушди

1 дақиқа ўқиш204
Никоҳлар 15 йил ичидаги энг паст даражага тушди

Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони йилдан-йилга камайиб бормоқда, деб хабар берди Статистика қўмитаси.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатида мамлакат аҳолиси 38 миллион 69 минг нафарни ташкил этган, бу ўтган йилга нисбатан 1,9 фоиз кўп.

Бироқ, туғилиш кўрсаткичлари пасайган: январь–сентябрь ойларида 664,6 минг бола туғилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 30 минг нафарга кам.

Никоҳлар сони ҳам охирги 15 йилдаги энг паст даражага тушди — тўққиз ойда бор-йўғи 177 минг никоҳ қайд этилган. Солиштириш учун: 2021 йилда бу кўрсаткич 206,8 минг, 2022 йилда 197 минг, 2023 йилда эса 184,5 мингни ташкил этган.

Статистик маълумотларга кўра, аҳолининг 19,4 миллиони шаҳарларда, 18,7 миллиони қишлоқларда истиқомат қилмоқда. Самарқанд ва Фарғона вилоятлари аҳоли сони бўйича етакчилик қилмоқда, Сирдарё вилояти эса энг кам аҳолили ҳудуд ҳисобланади.

Мутасаддилар таъкидлашича, никоҳлар ва туғилишлар сонининг пасайиши аҳоли ўсиш суръатига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳолатнинг сабаблари сифатида ижтимоий ва иқтисодий омиллар тилга олинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?