13:37 / 09.04.2017
7 231

Сардор Милано «Новая волна» танлови финалига йўл олди

Сардор Милано «Новая волна» танлови финалига йўл олди
Оммабоп мусиқа ёш ижрочиларининг «Новая волна» танлови ярим финали якунланди. Финалга йўл олганлар орасида «Главная сцена» ғолиби ва «Голос» шоуси финалчиси ўзбекистонлик Сардор Милано ҳам бор. Бу ҳақда «1news.uz»га асосланиб Дарё хабар берди.

У билан биргаликда кейинги босқичга чиққанлар сафида Сюзанна Мелкоян (Арманистон), Рустем Жугусов (Қозоғистон), DoReDos гуруҳи (Молдова), Лилу (Вьетнам), Артём Иванов (Украина), Екатерина Ришкова (Руминия) ва бошқалар ҳам бор.

Танлов 16 дан 35 ёшгача бўлган ижрочилар учун мўлжалланган. Энди барча иштирокчилар белгиланган муддатда финал учун тайёрланган рэпертуарларини шакллантириши лозим.

«Новая волна» танлови финали 8—15 сентябрь кунлари Сочида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сардор Милано «Новая волна» танлови финалига йўл олди