1 093
Европалик эксперт марҳум Ҳайдар Алиевнинг тарихий хизмати нимада эканига ойдинлик киритди
Озарбайжонда умуммиллий етакчи Ҳайдар Алиев таваллудининг 99 йиллиги нишонланмоқда. 1923 йилнинг 10 майида таваллуд топган сиёсатчи совет тузуми даврида узоқ йиллар юқори раҳбар лавозимларда ишлаган, жумладан, Озарбайжонни идора этган. 1993–2003 йилларда эса мустақил Озарбайжон президенти сифатида фаолият юритган.
Озарбайжон матбуотига кўра, мамлакатнинг замонавий тарихи Ҳайдар Алиев номи билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки у ҳокимиятга келгач, миллий уйғониш ва мустақиллик ҳаракати қатъий-мустаҳкам тус олган, замонавий давлатчилик пойдевори қўйилган ва мустаҳкамланган. У 1994 йилда хориж энергетика ширкатлари билан нефть конларига доир «Аср шартномаси» деб аталган битим имзолаб, мамлакатни иқтисодий тараққиёт сари бошлаган.
Европа сиёсат маркази таҳлилчиси Аманда Пол айнан «Аср шартномаси»нинг имзоланиши замонавий Озарбайжон тарихида бурилиш нуқтаси бўлган деб ҳисоблайди.
«Ҳайдар Алиев Озарбайжоннинг энергетика стратегиясини такомилга етказган. Унинг саъй-ҳаракатлари билан «Аср шартномаси»нинг имзоланиши тарихий ютуқ бўлди. Бу мамлакат тарихини ўзгартирган стратегик ҳужжат эди. Шу тариқа Озарбайжонга халқаро энергетика гигантлари келди, мамлакатда халқаро нефть-газ қувурлари барпо этилди. Бунинг ортидан оқиб келган улкан молиявий манбалар Озарбайжонга ўз иқтисодиётини ривожлантириш имконини берди. Бугунги кунда мамлакат энергия манбаларининг муҳим ва ишончли етказувчиси саналади», – дейди таҳлилчи А.Пол.
Экспертга кўра, Ғарб билан робиталарнинг мустаҳкамланиши, ташқи сиёсатда прагматик тамойилга устуворлик берилгани ва замонавий армия барпо этилгани расмий Бокунинг геосиёсатдаги ўрнини мустаҳкамлади.
Atlantic Council тадқиқот маркази етакчи илмий ходими Ариэль Коэн ҳам Ҳ.Алиевнинг энергетика соҳасидаги сиёсатини алоҳида таъкидлайди. Қайд этилишича, Озарбайжон раҳбари ўша пайтдаги АҚШ президенти Билл Клинтон, Грузия етакчиси Эдуард Шеварднадзе ҳамда йирик нефть ширкатлари билан биргаликда Боку–Тбилиси-Жайҳун нефть қувурини барпо этишни таъминлади. Эндиликда ўша пойдевор асосида Жанубий газ коридори лойиҳаси амалга татбиқ этилмоқда.
Украина ва Россия зиддияти сабаб Европа мамлакатлари газ таъминотида муаммолар юзага келиши хавфи ортмоқда. Бу борада эса Озарбайжон мақбул вариант бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов озарбайжонлик ҳамкасби Ҳайдар Алиевнинг сиёсий етакчилик қобилиятига юқори баҳо бергани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, 2003 йилдан буён Озарбайжон президенти лавозимида марҳум Ҳ.Алиевнинг ўғли Илҳом Алиев фаолият юритиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда