
Яқинда Гари О'Нил яна "Вулверхэмптон" бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо журналист Бен Жейкобс бу маълумотларни рад этди.
Манба маълумотларига кўра, "бўрилар" раҳбарияти 42 ёшли мутахассисга клубга қайтишни таклиф қилган, бироқ О'Нил бу таклифга рад жавобини берган. Эслатиб ўтамиз, инглиз мутахассиси 2023-2024-йилларда "Вулверхэмптон" бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган ва клубда деярли 1,5 йил ишлаган.
Ўз лавозимидан бўшатилганидан бери О'Нил ҳали янги иш топмаган. АПЛнинг 10-туридан сўнг, "Вулверхэмптон" лиганинг турнир жадвалида атиги икки очко билан охирги ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг