date

Баъзи беморларга хавфсизлик камарини тақмаслик рухсат этилади

Баъзи беморларга хавфсизлик камарини тақмаслик рухсат этилади
Ўзбекистонда айрим касалликларга чалинган одамлар учун автомобил бошқаришда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилиши мумкин. Шу борадаги лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада хавфсизлик камаридан фойдаланиш соғлиқ учун хавф туғдириши ёки жисмонан имконсиз бўлган 18 та ҳолат ва касаллик рўйхати келтирилган. Ушбу тоифага кирувчи ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлик камарини тақмаслик учун махсус QR-код билан тасдиқланган тиббий маълумотнома олишлари талаб этилади.

Бу ҳужжат йўл ҳаракати назорати инспекторлари томонидан жаримага тортилишининг олдини олиш имконини беради. Рўйхатга қуйидаги ҳолатлар киритилган:

• елка ва кўкрак суягининг сингани;

• елка камари сингани;

• қовурғалар сингани;

• умуртқанинг босим остида сингани;

• сурункали обструктив ўпка касаллиги (IV босқич);

• бронхиал астма (IV босқич);

• ўпканинг интерстициал зарарланиши;

• ўпканинг бир қисмини ёки тўлиқ олиб ташлаш (чап ёки ўнг);

• сурункали юрак етишмовчилиги (III босқич ва декомпенсация босқичи);

• III даражали семизлик (BMI ≥ 40);

• паст бўй (нанизм) — 150 см дан паст;

• қўл ёки елкани ҳаракатлантиришни чегаралайдиган неврологик касалликлар;

• кўкрак соҳасида оғир аллергик ёки дерматологик касалликлар (экзема, псориаз);

• кўкрак ёки елка соҳасидаги протез ёки имплантлар;

• кўкрак қафаси ёки қорин бўшлиғида ўтказилган очиқ жарроҳлик амалиётлари;

• стоманинг мавжудлиги (сунъий чиқиш йўли);

• кўкрак қафасида катта ўсмалар (ўсимта);

• ҳомиладорлик.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Баъзи беморларга хавфсизлик камарини тақмаслик рухсат этилади