Фото: «Cryptocurrency»
Икки ойдирки — криптовалюталар бозорида пасайиш. Криптомиллиардерлар икки ойлик пасайиш даврида 49,1 миллиард доллар йўқотди, деб ёзди Forbes.
Фото: «Cryptocurrency»
Миллиардер Уоррен Баффет: «Жаҳондаги жами биткоинларга 25 доллар ҳам бермайман».
Баффетнинг фикрича, бу бемаъни актив ва фойда келтирмайди, унинг қиймати ўсиши учун навбатдаги харидор олдингисидан кўпроқ тўлаши лозим. Яъни молиявий пирамида. Қолаверса, АҚШ ҳеч қачон бошқа валюта доллар ўрнини эгаллашига йўл қўймайди.
Энг оммалашган криптовалюта — биткоиннинг нархи кескин пасайиши оқибатида сармоядорларнинг 40 фоизидан кўпроғи манфийга тушди ва уларнинг аксарияти стратегиясини ўзгартириш пайида.
Дунёдаги энг бой криптоинвестор, Binance биржаси асосчиси Чанпэн Чжао 11 мартдан 11 майгача 37,6 миллиард доллар йўқотди, ҳозирги бойлиги — 27,4 миллиард.
FTX криптобиржаси ҳамасосчиси Сэм Бэнкман-Фрид 3 миллиард зарар кўрди, энди ихтиёрида 21 миллиард доллар қийматидаги криптовалюталар қолган. Coinbase асосчиларидан бири ва бош директори Брайан Армстронг 4,4 миллиард йўқотганидан сўнг ҳисобида 2,2 миллиард доллар қолди. Coinbaseнинг яна бир асосчиси Фред Эрсам 1,3 миллиард доллар билан бирга миллиардерлик мақомидан ҳам айрилди — 850 миллион доллари бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади