
Босния ва Герцеговина футболчилари, Эдин Жеко бошчилигида, мамлакат футбол федерациясининг сўнгги қарорларига норозилик билдиришди. Бу ҳақда sportsport.ba хабар бермоқда.
Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Румынияга қарши ҳал қилувчи уй учрашуви бўлиб ўтишига бир ҳафта қолганида федерация вакиллари икки асосий мухлислар гуруҳига чипталарни сотишни рад этишди. Бунинг ўрнига улар тўлиқ назорат остидаги янги мухлислар гуруҳини ташкил қилишган.
Футболчилар федерациядан бошқа мухлисларга ҳам чипталар ажратишни талаб қилишмоқда. Ҳатто ўзларининг оила ва дўстлари учун ажратилган чипталарини ҳам уларга таклиф қилишган.
Учрашув 15 ноябр куни бўлиб ўтади. Шундан уч кун ўтиб, 18 ноябрда Босния ва Герцеговина Австрия меҳмони бўлади.
Босния терма жамоаси ҳозирча 15 очко билан H гуруҳида иккинчи ўринда, Румыния эса 10 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ етакчиси Австрия бўлиб, у ҳам 15 очкога эга.
Босния футболчилари федерацияга норозилик билдирди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар