
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўзини футбол юлдузлари Криштиану Роналду (Ал-Наср) ва Лионел Месси (Интер Майами) билан таққослади. Норвегиялик футболчидан у ўзини ушбу афсонавий футболчилар билан бир даражада деб ҳисоблайдими, деб сўрашди.
“Йўқ, асло йўқ. Мен улардан жуда узоқман. Ҳеч ким уларга яқинлаша олмайди, шунинг учун йўқ”, – дея BBC Ҳоланднинг сўзларини келтирди.
Жорий мавсумда Ҳоланд “шаҳарликлар” сафида барча мусобақаларда 13 ўйинда қатнашиб, 17 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt 25 ёшли ҳужумчини 180 миллион еврога баҳолайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар