Афғонистон Миллий қаршилик фронти жангчилари
Фото: Aamaj News
Афғонистон Миллий қаршилик фронти бўлинмалари шимолий Панжшер вилоятида операция ўтказди ва унинг давомида «Толибон» ҳаракатининг 20 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда 22 май куни Миллий қаршилик фронтининг ташқи алоқалар бошқармаси раҳбари Али Майсам Назарий Aamaj News агентлигига маълум қилди.
«Бизнинг кучларимиз Ҳасарек минтақасида (Панжшер вилояти) қарши ҳужумга ўтиб, душман позицияларига ҳужум қилди. Фронт жангчилари ‘Толибон’га зарар етказишга муваффақ бўлди», — деди Назарий.
Унинг айтишича, Панжшерда тўқнашувлар давом этмоқда.
Агентлик, шунингдек, «Толибон» муваққат ҳукумати мудофаа вазири Муҳаммад Ёқубнинг Кобулдан Афғонистон шимолига йўл олгани ҳақида хабар берди Аввалроқ Панжшер, Бағлон ва Тахар вилоятларида «Толибон»нинг қўшимча бўлинмалари жойлаштирилган эди. Панжшерда уларнинг сони 5 минг кишига етказилган.
Ўз навбатида «Толибон» ташқи ишлар вазири Амир Хон Мўттаки Афғонистон шимолидаги вазият кескинлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Панжшерда ҳеч қандай қуролли қаршилик мавжуд эмас», — деди у.
Мўттакининг сўзларига кўра, Кобулда ҳам сўнгги пайтларда хавфсизлик билан боғлиқ ҳеч қандай ҳодиса кузатилмаган.
19 май куни Анқарада сургундаги 40 нафар афғон сиёсий ва ҳарбий арбоблари иштирокида Миллий қаршилик кўрсатиш олий кенгашининг ташкил этилгани юзасидан фикр билдирар экан, Мўттаки «мамлакат ташқарисидаги хаёлий ташкилотлар ‘Толибон’ раҳбариятини хавотирга солмайди», деб таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади