21:49 / 17.06.2022
1 061

Байден: АҚШ Украинадаги урушга эътибор бермаганида, Европада хаос юзага келган бўларди

Байден: АҚШ Украинадаги урушга эътибор бермаганида, Европада хаос юзага келган бўларди
Фото: Picture Alliance
Агар АҚШ Россиянинг Украинага бостириб киришига эътибор бермаганида, Киевга ёрдам бермаганида ва Россияга қарши санкциялар қўлламаганида, уруш оқибатлари ёнилғи нархи ошишидан ҳам ёмонроқ бўлар эди. Бу ҳақд АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди.

Агар АҚШ Украинадаги урушдан четда қолганида ва Киевга ёрдам бермаганида, «Европада хаос бошланган бўларди», Россия президенти Владимир Путин эса бошқа мамлакатларга бостириб киришда давом этарди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден жума, 17 июнь куни AP агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

«Мен Қўшма Штатлар президентиман. Гап менинг сиёсий жиҳатдан омон қолишим ҳақида эмас. Гап АҚШ учун нима яхши бўлиши ҳақида. Бу ҳазил эмас. Агар энг муҳим куч, НАТО, ... Россия агрессиясига кўз юмса нима бўлади? 100 000 кишилик армия бутун бир халқнинг маданиятини эгаллаш ва йўқ қилиш мақсадида чегарани кесиб ўтиш уринишига эътибор берилмаганида?» - деди Байден.

«Қўрқаманки, биз кўришимиз мумкин бўлган кейинги қадам Европадаги хаос бўларди. Сиз Россия қўшинлари олдинга қараб ҳаракат қилганини кўрар эдингиз. Полша, Чехия ва НАТОга аъзо бошқа мамлакатларда нима бўлар эди? Хитой Тайван ҳақида, Шимолий Корея ядровий қурол ҳақида нима деб ўйлаган бўларди?», деди АҚШ президенти.

Байден Украинага ёрдам беришга ва Россияга қарши санкциялар қўллашга қарор қилар экан, бу осон бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирганини эслатди. «Бу бепул нарса эмас, лекин ҳаракатсизлик оқибатлари ёмонроқ бўлар эди», деди президент АҚШда нархларнинг ошиши ҳақидаги саволга жавоб қайтариб.

«Сиз мендан Америка халқига нима дейишимни сўраяпсиз. Мен бутун умрим давомида ташқи сиёсат билан шуғулланганимни айтган бўлардим. Ишончим комилки, агар Путиннинг узоққа боришига имкон берсак, у тўхтамайди», - дея хулоса қилди Байден.

«Биз ҳали ҳам ўз стратегиямизга содиқ қоламиз ва бу стратегия нафақат Кремль расмийларига, балки Россияда қарор қабул қиладиган яқин ва асосий одамларга ҳам қаратилган», - деди АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс журналистларнинг Байден маъмурияти баъзи аъзоларида Россияга қарши санкцияларнинг самарадорлигига шубҳа ҳолатлари ҳақидаги саволига жавоб бериб.

Прайсга кўра, АҚШ стратегияси нафақат молиявий санкциялар, балки экспорт назоратга ҳам тааллуқлидир, у «қисқа муддатда ва ундан ҳам узоқ муддатда Россияни саноат, технологик, мудофаа базаси ва бошқа муҳим ҳамда стратегик секторлар учун зарур бўлган нарсалардан маҳрум қилади».

«Бизнинг мақсад - бу чоралар - молиявий санкциялар, экспорт назорати ва бошқалар - Кремль учун, асосий қарор қабул қилувчилар учун имкон қадар оғриқли бўлиши. Шу билан бирга, биз нафақат бу ерда, балки бошқа мамлакатларда ҳам оқибатларни камайтириш учун ҳамма нарсани қиляпмиз», деди Давлат департаменти вакили.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден: АҚШ Украинадаги урушга эътибор бермаганида, Европада хаос юзага келган бўларди