date

Жиззахлик шифокорга имтиёзли пенсия тикланди

Жиззахлик шифокорга имтиёзли пенсия тикланди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати Жиззах вилоятидан келиб тушган мурожаат бўйича ахборот берди. Ма’лум қилинганича, Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Омбудсманга имтиёзли пенсия тайинлаш рад этилганидан шикоят қилган.

Фуқаро 1998-2021 йиллар давомида патолого-анатомия бўлимида зарарли меҳнат шароитида ишлаган, аммо унинг иш жойи зарарли деб аттестациядан ўтмаганлиги боис унга имтиёзли пенсия бериш рад этилган. Фуқаронинг шикояти асосида судга даъво аризаси киритилган.

Суд жараёнида фуқаронинг зарарли меҳнат шароитида ишлагани тасдиқланган. Шунга қарамай, масъул ходим иш берувчининг суғурта бадалларини тўламаганлигини асос қилиб, пенсия тайинлашни яна рад этган.

Омбудсман идораси иш берувчининг молиявий ҳисоб-китоблардаги камчиликлари ходимнинг пенсия ҳуқуқини чеклай олмаслигини таъкидлаган. Шу сабабли тегишли орган қарорини ноқонуний деб топиш учун яна бир даъво аризаси судга киритилган.

Натижада суд Пенсия жамғармасининг қарорини ноқонуний деб топди ва фуқаро фойдасига пенсия тайинлашни мажбур қилди. Шу тариқа фуқаронинг ҳуқуқлари тўлиқ тикланди ва у имтиёзли пенсиясини олишга муваффақ бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Жиззахлик шифокорга имтиёзли пенсия тикланди