date

Мексикада маст эркак Президентга шилқимлик қилди

Мексикада маст эркак Президентга шилқимлик қилди

Мехикода ноодатий ҳолат юз берди, деб хабар берди “Associated Press”.

Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум пойтахтнинг тарихий қисмида фуқаролар билан мулоқотда бўлган пайтда маст ҳолдаги бир эркак орқадан яқинлашиб, унга шилқимлик қилган.

Видеокадрларда эркак Президентни ўпиш учун эгилаётгандек кўринади ва қўллари билан унга тегади. Шейнбаум эса бундай ҳаракатни мулойимлик билан рад этиб, эркакнинг қўлларини итариб, “Хавотир олманг” деган сўзлар билан вазиятни юмшатган.

Ҳукумат вакилларидан бири воқеага аралашган, аммо Президент маъмурияти ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермади.

Маълумот учун, Клаудия Шейнбаум ўзидан олдинги Президент Андрес Мануэль Лопес Обрадор сингари халқ билан яқин мулоқот қилишни афзал кўради. У тез-тез фуқаролар билан суратга тушади ва қўл бериб саломлашади.

Бироқ бу сафар хавфсизлик хизмати ходимлари вазиятга дарҳол аралаша олмагани эътибордан четда қолмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикада маст эркак Президентга шилқимлик қилди