Гренландиядаги Aрктика тадқиқот базасида музликлар жадал эримоқда. Aмерикалик олимлар оролдан ҳар куни океанга олти миллиард тонна сув қуйилишини қайд этишган.
Музли оролда айни пайтдаги ҳарорат анормал саналади.
Масалан, бугун, 28 июл куни ҳаво ҳарорати 16 даражагача кўтарилган. Бу нормадан 10 даража юқори. Тадқиқотчилар Aрктикада глобал исиши бутун дунёга қараганда икки баравар тезроқ эканлигини исботлади. Ва бу глобал фалокат таҳдидир.
«Ўтган 1000 йил ичида, викинглар давридан то ҳозирги кунгача, биз фақат битта ажралиб чиққан айсбергнинг изларини топдик — 1887 йилда. 2000 йилдан кейин эса тўртта. Муаммо кучайиб бормоқда.
Агар экваторда бир ярим даража исиш унчалик сезилмаса, бу ерда, Гренландияда ҳарорат дарҳол 6 даражага кўтарилади. Бу жуда жиддий муаммо», — дейди профессор профессор Йорген Педер Штеффенсен (Нилс Бор институти).
Эслатиб ўтамиз, Верхоянск шаҳри (Ёқутистон, Россия)да 2020 йилнинг 20 июнида Арктикадаги энг юқори иссиқ ҳарорат рекорди ўрнатилган, термометрлар +38 даражани кўрсатганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи