12:52 / 08.08.2022
1 079

Косовода жосусликда гумонланиб ушланган россиялик журналист озод этилди

Косовода жосусликда гумонланиб ушланган россиялик журналист озод этилди
Дарья Асламова
Косовода республика шимолидаги чегарани кесиб ўтмоқчи бўлганида «Комсомольская правда» газетаси журналисти Дарья Асламова вақтинча қўлга олинди. 7 август, якшанба куни эрталаб у ўз газетаси таҳририятига кечаси қўйиб юборилгани, Сербия билан чегарага етиб келгани ва Сербиянинг Рашка шаҳрида эканлигини айтди.

Косово ИИВ раҳбари Жалол Свечлянинг айтишича, Асламова республикада персона нон грата деб эълон қилинган, унга Косовога кириши беш йилга тақиқланган.

Бир кун аввал Свечля Асламова жосусликда гумонланиб қўлга олинганини айтган эди. «Кўплаб давлатлар унинг Россия разведкаси учун жосуслик билан шуғулланганини ва журналистик ниқоб остида ҳаракат қилганини исботлади. У Украинадаги жанговар ҳаракатларда ҳам қатнашиб, Россиянинг Украинага бостириб киришини тарғиб қилган», деб ёзди Свечля Facebook’да.

Унинг сўзларига кўра, Косово расмийлари Асламованинг фаолиятидан хабардор бўлган, унинг бир қатор давлатларга кириши эса аллақачон тақиқланган. «Унинг мамлакатимизга кириб боришга уриниши, мамлакат шимолидаги воқеалар ривожига тўғри келиши билан бир қаторда, Россиянинг бизнинг мамлакатимизни беқарорлаштиришга қаратилган ташвиқоти ҳақида аниқ далолат беради», - дея маълум қилди Косово ИИВ раҳбари.

«КП»нинг хабар беришича, Асламова таҳририят кўрсатмаси бўйича Сербияда бўлган ва серб-косово можаросининг кескинлашуви муносабати билан махсус репортаж тайёрлаши керак эди. Ҳозир аёл алоқага чиқмаяпти, дея аниқлик киритди таҳририят. Россиянинг Сербиядаги элчихонаси газетага хабар беришича, уларда Асламованинг қўлга олингани ва қаерда экани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

2017 йилнинг сентябрида Асламова Молдовага киритилмаган, у ерда журналист мамлакат президенти лавозимида ишлаган Игор Додондан интервью олишни режалаштирганди. Ўшанда Асламова чегарачилар ҳеч қандай изоҳ бермасдан уни Руминияга учаётган самолётга кузатиб қўйишганини айтганди.

31 июль куни кечқурун Косовода Сербия билан чегарадаги «Брняк» ва «Ярине» назорат-ўтказиш пунктлари яқинида транспорт ҳаракати юк машиналаридаги этник серблар томонидан тўсиб қўйилди, улар Сербияда ўзларига берилган автомобиль рақамлари ва шахсий ҳужжатларни алмаштиришга қарши чиқди. Косово ҳукумати ўз қарорини Сербияга кириб келаётган Косово фуқароларига ҳам худди шундай талаб қўйган Белград ҳаракатларига жавоб деб атади.

Косово ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар (KFOR) Косово барқарорлигига таҳдид туғилган тақдирда, Белград ва Приштина ўртасидаги чегара можаросига аралашишга тайёрлигини билдирди. Кейинчалик Приштина сербларни ғазаблантирган чораларни 1 сентябргача қолдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Косовода жосусликда гумонланиб ушланган россиялик журналист озод этилди