Фото: Getty Images
24 феврал куни Россия президенти Владимир Путин телемурожаат орқали БМТ Хавфсизлик кенгашининг тинчликка чақириқларини эътиборсиз қолдирган ҳолда Донбассда «махсус ҳарбий амалиёт» бошлангани ҳақида эълон қилганди.
Киевда ҳаво тревогалари сиреналари чалина бошлади ва Украина президенти Володимир Зеленский шундай деди: «Бу Россияни цивилизация дунёсидан ёпиб қўядиган янги темир парданинг овозидир. Бизнинг миллий вазифамиз - бу парда Украинамиз ҳудудидан эмас, фақат россияликлар уйларидан ўтишини таъминлашдир».
Шу куни кўплаб одамларнинг ҳаёт тарзи буткул ўзгариб кетди.
24 август куни нишонланган Украина мустақиллик кунида бу урушнинг ниҳояси кўринмаяпти. BBC графиклар орқали ўтган ярим йиллик муддат Украина ва бошқа мамлакатларга қандай акс этганини кўриб чиқди.
1: Украина босқинга қадар
Тўқсариқ рангда россияпараст айирмачилар назоратидаги ҳудудлар. Пуштирангда 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган Қрим.
Урушдан олдин ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ҳамда Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган Донецк ва Луҳанск «халқ республика»лари Донбасснинг бир қисмини назоратига олганди.
21 феврал куни Владимир Путин Россия ушбу квазидавлат тузилмаларни мустақил давлат сифатида тан олмоқчилигини эълон қилди.
Бу қадамни Украина ҳам, Ғарб ва НАТО ҳам қоралади - бу қарор амалда Путинга Украинага қўшин юбориш имконини берарди.
Бундан саккиз йил муқаддам, 2014 йилда ҳам Россия Украина жанубидаги Қримни эгаллаб олганди, лекин ўтган вақт ичида дунёнинг аксар давлатлари яриморолни Россия ҳудуди сифатида тан олмади.
2: Украина ярим йил ўтиб
Қизил рангда Россия назоратига ўтган ҳудудлар. Қизил-оқ рангда Россия қўшинлари ҳужум қилаётган ҳудудлар.
Жангларнинг олти ойи ўтган вақтга келиб Россия қўшинлари Украина шарқида каттагина ҳудудни эгаллаб олди.
Аммо россиялик ҳарбийлар урушнинг дастлабки даврида мамлакат шимолида эгаллаб олинган йирик ҳудудларни, жумладан Киев ва бошқа йирик шаҳарлар атрофидаги ҳудудларни кетишга мажбур бўлган
Ҳозирга келиб Россия Луҳанск областини тўлиғича назорат остига олган. Донецк областида эса армия аста-секинлик билан бўлса-да олға ҳаракатланмоқда.
Харкив ойлар давомида ўққа тутишларга дош бериб келмоқда.
Украина ҳудудининг 20 фоиз қисми Россия томонидан истило қилинган. Росия ҳарбийлари 3600 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқларни эгаллаб олган, украин ҳарбийлари мингга яқин шаҳар ва қишлоқларни озод этган.
Май ойида узоқ ва қонли қамалдан кейин Мариуполдаги «Азовстал» комбинати эгаллаб олиниши Россияга Қримга қуруқлик орқали йўлак очди ва Азов денгизи устидан назорат тақдим этди.
Россия ҳамон Қримни назорат қилмоқда, аммо сўнгги ҳафталарда яриморолда тез-тез ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушишига тўғри келмоқда. Россия ҳукумати учувчисиз учиш қурилмаларига ўт очилаётганини айтади.
Украина жанубида Россия томонидан эгаллаб олинган энг йирик шаҳар Херсон бўлди. Ҳозирда украинлар Россия қўшинлари таъминотида муҳим аҳамиятга эга бўлган Днепр устидаги кўприкларни ўққа тутиб, Херсонни қайтариб олишга уринмоқда.
3. Қурбонлар сони
Ҳар қандай ҳарбий можарода қурбонлар сонини ҳисоблаш - жуда мураккаб иш.
BBC жаҳондаги қуролли тўқнашувлардаги зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги маълумотларга ихтисослашган НКО Acled маркази маълумотларини таҳлил қилган. Унга кўра, 24 февралдан 10 августга қадар Украина урушида 13 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Шу билан бирга, экспертлар қурбонларнинг ҳақиқий сони анча кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтишади.
24 февралдан 22 августга қадар тинч аҳоли вакилларидан 5587 кишининг ўлими ва қурбонларнинг шахси тасдиқланган, 7890 киши яраланган.
Украина ва Россия урушда ўн минглаб кишилар ҳалок бўлганини таъкидлайди, аммо икки томоннинг рақамлари бир-бириникига тўғри келмайди, томонларнинг маълумотларини эса мустақил манбалар орқали текшириш имконсиз.
Украин ҳарбийлари орасидаги йўқотишлар сони 9 мингга етади. Украина президенти июн ойи бошида кунига 60-100 аскар ҳалок бўлаётганини айтганди. Украина ғарбдан керакли қуролларни олгач, кунлик қурбонлар сони 30-50 атрофига тушди.
БМТ қурбонлар сони бўйича можаро иштирокчилари томонидан тақдим этилган маълумотларни ишончли деб ҳисобламайди.
4. Қочқинлар
Украинадан энг кўп қочқинни Полша қабул қилган - 1,2 миллиондан ортиқ киши. Кейинги ўринда Германия - 971 минг киши.
Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан буён, БМТ маълумотларига кўра, мамлакатни камида 12 млн киши тарк этган.
Беш миллиондан ортиқ киши хорижга, асосан қўшни мамлакатларга кетган. Яна етти миллион киши Украина ҳудудидан чиқмай туриб ўзига янги бошпана қидиришга мажбур бўлган.
Аммо бир неча юз минг киши Украинага, асосан Киев каби йирик шаҳарларга қайтишга улгурган.
Уруш бошидан буён 6,65 млн украин четга кетишга мажбур бўлган, 6,2 млн киши Украинанинг бошқа ҳудудларига кўчган, 3,84 млн киши вақтинча бошпаналарга жойлашган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, Россия босқинининг илк кунидан 17 августга қадар Украинадан Европа давлатларига 6,4 миллиондан ортиқ одам кетган.
Айрим украинлар, айниқса босиб олинган ҳудудларда яшовчилар Россияга йўл олган. Президент Путиннинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар Мариуполдан 140 минг россияликни эвакуация қилган. Россия томони украинлар Россияга ихтиёрий равишда келаётганини айтади, аммо украинларга Россиядан чиқиб кетишга кўмак берувчи кўнгиллилар гуруҳи аллақачон минглаб украинлар мамлакатдан чиқиб кетганини айтишган.
Европага кетувчиларнинг аксар қисми Польша ёки Германияга йўл олган.
5. Зарар
Украина инфратузилмаларига етказилган жами зарар миқдори 104 млрд долларга баҳоланади.
Олти ойлик ҳарбий ҳаракатларнинг Украина инфратузилмаларига қанчалик таъсир кўрсатганини оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин.
Аввал уйлар ва пурвиқор бинолар бўлган жойларда бугунги кунда култепалар қолган.
Ҳужжатлаштирилган зарар миқдори 103,5 млрд долларга тенг, вайрон этилган объектларни тиклаш учун камида 200 млрд доллар талаб этилади. 261 мактаб буткул вайрон бўлган, 127 шифохона буткул харобага айланган.
8 июн ҳолатига кўра, Украина иқтисодиёт мактаби экспертлари ҳарбий ҳаракатлар натижасида Украинага етказилган инфратузилмавий зарарни тахминан 39 млрд долларга баҳолашган.
Инфратузилмаларга етган жами зарар миқдори эса қарийб 104 млрд долларни ташкил этади.
6. Озиқ-овқат
Украинадан дон экспорт қилишда етакчи бўлган 10 давлат
Уруш шусиз ҳам оғир вазиятда бўлган глобал озиқ-овқат инқирозини янада кучайтирди.
Кўплаб мамлакатлар Украинадан дон сотиб олади, аммо февралдан эътиборан Россия Украинанинг Қора денгиздаги портларини блокировка қилиб қўйди.
Июл ойида Киев ва Москва БМТ ҳамда Туркия воситачилигида украин портлари йўлини очувчи келишувни имзолашди.
2021 йил декабридан 2022 йил июлига қадар нархлар 18,2 фоизга ошган. 2021 йил июлидан 2022 йил июлига қадар ўсиш эса 22,2 фоизни ташкил этади.
Ҳужжатда айтилишича, Россия озиқ-овқат маҳсулотлари юклари транзит жараёнида эканида портларга ўт очмаслик мажбуриятини олди, украин кемалари эса юк ортилган кемаларни миналанган участкалардан олиб ўтадиган бўлди.
Бу келишув доирасида украин портларидан Қора денгизга бир қанча юк кемалари чиқди.
Музокараларда иштирок этган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ҳамжамиятни Украина ғалласи бўйича келишувга амал қилиниши учун бор имкониятларни ишга солишга чақирган.
Туркия президенти Ражаб Эрдўғаннинг фикрича, ғалла экспорти бўйича келишув Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар янада кенгайишига асос бўлиши мумкин.
Аммо унинг энтузиазмига қўшилувчилар кўп эмас. Украина президенти Володимир Зеленский аввалроқ музокаралар Россия қўшинлари украин заминидан олиб чиқилсагина бошланиши мумкинлигини айтганди. Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?