date

NASA олимлари астероидни ядровий зарба билан йўқ қилишни таклиф қилди

NASA олимлари астероидни ядровий зарба билан йўқ қилишни таклиф қилди

Халқаро arXiv олимлар гуруҳига қўшилган NASA мутахассислари 2024 YR4 астероидини йўқ қилиш учун ядровий зарба вариантларини таклиф қилди. Бу ҳақда жамоа сайтида маълум қилинди.

Олимлар икки сценарийни кўриб чиқишди: биринчиси — астероид орбитасини ўзгартириш, иккинчиси — ядро қуроли ёрдамида уни парчалаш. Мутахассисларнинг баҳолашича, бу иш учун қуввати бир мегатонна бўлган ядровий қурол етарли бўлади.

Сўнгги қарор 2028 йил охирида, яъни астероид Ерга яқинлашганда қабул қилиниши кутилмоқда. 2024 YR4 декабрь ойида аниқланган бўлиб, диаметри тахминан 60 метрни ташкил этади. У шаклан хоккей шайбасига ўхшаш ва ҳар 20 дақиқада ўз ўқи атрофида айланади.

Таҳлилларга кўра, астероид Марс ва Юпитер оралиғидаги асосий камардан ажралиб чиққан ва силикатларга бой. Унинг Ерга тўқнаш эҳтимоли 0,28 фоиз, Ойга урилиш эҳтимоли эса 4 фоиз деб баҳоланган.

Мутахассислар огоҳлантиришича, агар Ерга тўқнашса, портлаш Ҳиросимадаги ядровий зарбадан 2000 марта кучли бўлади. Агар Ойга урилса, у ҳолда сунъий йўлдошлар, телескоплар ва фазовий станцияларни ишдан чиқарадиган улкан чанг қатламлари пайдо бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NASA олимлари астероидни ядровий зарба билан йўқ қилишни таклиф қилди