АҚШнинг Виржиния штатида яшовчи Ари Эдвардс кутилмаганда катта омадга дуч келди. У лотереяда 150 минг доллар ютиб олди ва бу ғалабада ChatGPTнинг ҳам ҳиссаси бор
New York Post ёзишича, Эдвардс нейрон тармоқдан тасодифий рақамлар комбинациясини сўраган. Бу рақамлар эса лотерея ғолиб рақамлари билан тўлиқ мос келган. "Мен: «ChatGPT, мен билан суҳбатлаш... Мен учун рақамларинг борми?» дедим", — деб эслайди у.
Шу тариқа, аёл катта миқдордаги пул ютди. Аммо Эдвардснинг айтишича, у ғалабадан олдин ҳам бу маблағни қандай ишлатишини аниқ билган. "Бу илҳомли омад менга насиб этган заҳоти, унинг йўлини ҳам англадим. Ва мен барчасини хайрия қилишим шартлигини ҳис қилдим", — деган у.
Эдвардс маблағни турли нотижорат ташкилотларга ажратишни режалаштирмоқда. Улар орасида деманс илдизларини ўрганиш билан шуғулланувчи Фронтотемпорал Дегенерация Ассоциацияси ҳам бор. Ушбу хайрия орқали у ўтган йили шу касалликдан вафот этган турмуш ўртоғининг хотирасини ёд этишни мақсад қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!