date

«Манчестер Юнайтед» Лондонда «Брентфорд»га мағлубиятга учради

«Манчестер Юнайтед» Лондонда «Брентфорд»га мағлубиятга учради

Англия Премьер-лигасининг 6-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Брентфорд» майдонига ташриф буюриб, кутилмаган тарзда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Лондоннинг «Брентфорд Коммунити Стэдиум» аренада ўтган баҳс драматик тарзда кечди.

Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ мезбонлар ташаббусни қўлга олиб, рақибни қийин аҳволга солди. 8-дақиқада Тиаго аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Биринчи голдан сўнг ҳам тўпга эгалик қилишда фаолликни йўқотмаган футболчи 20-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дублга эришди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Бироқ «қизил иблислар» жавобсиз қолмади. 26-дақиқада Шешко аниқ зарбаси билан ҳисобни қисқартирди ва меҳмонларга умид бағишлади. Ушбу голдан сўнг «Манчестер Юнайтед» ҳужумларни кучайтирди, бироқ дарвозага йўл топа олмади.

76-дақиқада манчестерликлар сардори Бруну Фернандеш пеналтидан ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлди, аммо уни ишлата олмади.

Беллашув охирида эса «Брентфорд» ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувга қўшиб берилган 90+5-дақиқада Йенсен ўйинга якуний нуқта қўйиб, ҳисобни 3:1 кўринишига етказди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Брентфорд» 7 очко билан онлайн жадвалда 11-ўринга кўтарилди. «Манчестер Юнайтед» эса шунчаки 7 очко билан 13-ўринга тушиб кетди ва мухлисларини яна бир бор хафсаласини пир қилди.

АПЛ. 6-тур. 27 сентябр
«Брентфорд» — «Манчестер Юнайтед» 3:1
Голлар: Тиаго 8, 20 (дубл), Йенсен 90+5 — Шешко 26.
Ишлатилмаган пеналти: Фернандеш 76.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» Лондонда «Брентфорд»га мағлубиятга учради