Эрон разведка идораси Исроилнинг ядровий ва ҳарбий марказлари ҳақидаги махфий маълумотларни, шунингдек, у ерда фаолият юритган олимлар ва хизматчилар рўйхатини қўлга киритгани маълум қилинди.
Бу ҳақда Ислом Республикаси разведка вазири Исмоил Хатиб Tasnim агентлигига берган интервьюсида таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатга етказилган “маълумотлар хазинаси”да Исроилга оид миллионлаб саҳифалардан иборат турли ва қимматли ҳужжатлар мавжуд.
“Ушбу ҳужжатларда режимнинг илгарги ва амалдаги қурол дастурлари, эски ядровий қуролларни модернизация қилиш ва қайта ишлаш режалари, АҚШ ҳамда бир нечта Европа давлатлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд. Шунингдек, маъмурий тузилмалар ва ядровий қурол яратишда иштирок этган шахслар рўйхати ҳам жой олган”, — деди вазир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!