АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп амалдаги президент Жо Байденни 2021 йилда АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилгани учун аҳмоқ деб атади.
Truth Social тармоғида Трамп шундай ёзган: «Оқ уйдаги энг катта аҳмоқ Байден бошчилигидаги мамлакатимизни мунтазам равишда вайрон қилаётган ярамасларда янги дезинформация ўйини пайдо бўлди – Афғонистонни бериб юборишда «Трампни айблаш», деди сиёсатчи.
Трамп, шунингдек, Байденни Афғонистондан тинч аҳолини эмас, ҳарбийларни биринчи эвакуация қилишга чақиргани учун ҳам айблади. Унинг сўзларига кўра, 85 миллиард долларлик қурол-яроғ ва техниканинг «Толибон» қўлига ўтиши, шунингдек, америкалик аскарларнинг ўлимига ҳам айнан амалдаги президент айбдор.
«Бунинг учун фақат Байден айбдор, бошқа ҳеч ким!» деди Трамп.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)