16:20 / 15.07.2023
182

Иқлим инқирози: бутун дунё бўйлаб иссиқлик рекордлари янгиланмоқда

Иқлим инқирози: бутун дунё бўйлаб иссиқлик рекордлари янгиланмоқда

Дунё мамлакатлари сўнгги йилларда аномал – энг совуқ ва энг иссиқ кунларни бошдан кечиришмоқда.
3-4 июль кунлари бутун дунё бўйлаб қайд этилган энг иссиқ кунлар сифатида тарихга кирди, июнь эса сайёрадаги рекорд даражадаги энг иссиқ ой деб тасдиқланди.

4 июлда глобал ҳарорат ўртача 17,18 даражага етди (Фаренгейт бўйича 62,9 даража) ва ундан бир кун аввал ўрнатилган 17,01 °C (62,6Ф) рекордни ортда қолдирди.

Шундан сўнг, Европа Иттифоқининг Коперник иқлим ўзгариши бўйича хизмати иқлим ўзгариши бўйича таҳлил ўтказди. Унда ўтган ой тарихдаги энг иссиқ ой бўлиб, 2019 йилда ўрнатилган олдинги рекордни янгиланди.

Европа Иттифоқи хабар беришича, океан юзасида ҳам ўтган ой рекорд даражадаги иссиқлик кузатилган. Бу биринчи навбатда, Шимолий Атлантикада иссиқликнинг кўтарилиши ва Тинч океанидаги қаттиқ Эл Нино туфайлидир.

Осиёдаги об-ҳаво муаммолари
Осиёнинг бир қанча мамлакатлари 2023 йилда жазирама ҳароратни бошдан кечириб, минтақавий рекордларни янгиламоқда.
Таиланд тарихидаги энг иссиқ кунни 15 апрелда ўтказди. Ана шу куни термометрдаги симоб устуни 45,4°C (114Ф) га кўтарилди, қўшни Лаосдаги Луанг Прабанг шаҳрида эса май ойида 43,5°C (110,3Ф) га иссиқ бўлди.

Ўша ойда Вьетнамнинг Хойан шаҳрида ҳам ҳарорат рекорд даражага кўтарилиб, 44,1°C (111,38Ф) га етди, бу мамлакатнинг 2019 йилда ўрнатилган 43,4С (110,3Ф) рекордидан ҳам юқорироқдир.

Камбоджа ҳам май ойида Крати провинцияси ва жанубий Понҳеа Краэк округида 41,6 °C (106,9Ф) ҳарорат кўрсаткичи билан янги миллий рекордни қайд этди.

Сингапур май ойида ўзининг барча вақтлардаги ҳарорат рекордини такрорлади ва 40 йилдан кейин биринчи марта 37°C (98,6Ф) лик чўққини забт этди.

Июнь ойида Пекинда ҳаво ҳарорати 2014 йилдан бери биринчи марта 40°C (104Ф) дан ошди. Пекиннинг жанубий чеккасидаги об-ҳаво станциясида термометрдаги ҳарорат 40,7°C (105,3Ф) га кўтарилиб, 1961 йил 10 июнда қайд этилган 40,6°C дан ошиб кетди.

Хитойнинг Миллий иқлим маркази ҳам яқинда мамлакатда сўнгги олтмиш йилликдаги энг иссиқ кунларни бошдан кечираётганини, ҳарорат 40°C (104Ф) га етганини айтди.

Европадаги об-ҳаво муаммолари
Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (ВМО) томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Европа сўнгги ўн йилликда бошқа қитъаларга қараганда тезроқ исимоқда, ҳарорат эса ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпроқ кўтарилган.
Буюк Британия 1884 йилдан бери энг иссиқ июнь ойини бошдан кечирди.

Ўртача ойлик ҳарорат 15,8 °C (60,4 Ф) 1940 ва 1976 йилларда қайд этилган июнь ойидаги энг юқори ўртача ҳароратдан 0,9 °C га ошди.

Мет-офис маълумотларига кўра, Буюк Британиянинг ушбу ойдаги ўртача ҳарорати ўртача кўрсаткичдан 2,5 даражага юқори бўлган. Испания ва Португалия жорий йилнинг энг иссиқ апрелига дуч келди.

Жаҳон об-ҳавони кузатиш ташкилоти маълумотларига кўра, Марокаш ва Жазоир билан бир хил натижа қайд этган, апрель ойида у ерларда ҳарорат одатдагидан 20 даражага юқори бўлган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, рекорд даражадаги ҳароратлар инсон таъсири бўлган иқлим ўзгариши сабабли 100 баробарга ошган ва ўтмишда ҳеч қачон бу даражага кўтарилмаган.

Метеоролог Максимилиано Эррера томонидан тўпланган маълумотларга кўра, камида 8 та Европа мамлакати жорий йилнинг энг иссиқ январь ойини қайд этди.

Жаҳон об-ҳавони кузатиш ташкилоти прогнозларига кўра, иссиқхона газларининг кўпайиши ва Эл Нино об-ҳаво ҳодисалари туфайли келгуси беш йил ичида глобал ҳарорат рекорд даражага кўтарилиши мумкин.

2023-2027 йиллар оралиғида ер юзидаги йиллик ўртача ҳарорат саноатгача бўлган даражадан 1,5 ° С юқори бўлиши эҳтимоли 66% ни ташкил этади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иқлим инқирози: бутун дунё бўйлаб иссиқлик рекордлари янгиланмоқда
ePN