11:13 / 19.07.2023
178

Эрон Хитойга қарамликни Ҳиндистонга иқтисодий очилиш билан мувозанатлаштира оладими?

Эрон Хитойга қарамликни Ҳиндистонга иқтисодий очилиш билан мувозанатлаштира оладими?

2023 йил июль ойида  Теҳрон Хитой бошчилигидаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзолигини расмийлаштирди. Эрон Пекин томон яна бир қадам ташлаган бир пайтда, унинг Россия ва Ҳиндистон билан бўлган лойиҳалари ҳам олдинга силжиди.

3 июль куни Теҳронда Эрон, Россия ва Ҳиндистон ўртасида «Шимол-Жануб» халқаро транспорт коридорини (ХТК) ривожлантириш бўйича уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. ХТК лойиҳаси тугаллангач, Ҳинд океани ва Форс кўрфази Эрон орқали Каспий денгизи билан боғланиши мумкин.

2022 йилда Россия ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошиб, қарийб 4,9 миллиард долларга етди. Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, Эрон, Озарбайжон ва Россия ўртасида транспорт йўлаги вазифасини ўтаган «Шимол-Жануб» лойиҳаси Москва ва Теҳронга янги бозорларни ривожлантириш ва санкциялардан қочишга ёрдам бериши мумкин.

Аммо Озарбайжон ҳудудидан ўтувчи ХТКнинг денгизга чиқа олмаган қисмларини боғлаш учун Рашт-Астара темир йўли етишмаётгани  ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Ушбу темир йўл қурилишини тезлаштириш мақсадида Москва ва Теҳрон шу йил бошида шартнома имзолади. Россия уни 48 ой давомида қуриш учун 1,6 миллиард евро (1,75 миллиард доллар) сармоя киритди.

Исломободда истиқомат қилаётган европалик дипломат исмини ошкор қилмаслик шарти билан шундай деди: "Уч давлат «Шимол-Жануб» ХТКнинг стратегик аҳамияти ва унинг минтақа бўйлаб тақдим этадиган имкониятларини яхши англаб турибди".

Аммо дипломатнинг таъкидлашича, ташаббусни қайта бошлаш учун  кўрилган тезкор ҳаракатларга қарамай, олдинда узоқ йўл бор. Бу лойиҳада темирйўл муаммоси биргина мисол холос. Унинг фикрича, «Шимол-Жануб» лойиҳаси узоқ муддатда истиқболи бўлиши учун бу йирик лойиҳани молиялаштириш барқарор бўлиши керак.

Ушбу ХТК яна 11 та давлатни ўз ичига олган бўлсада, тараққиёт барқарор эмас. Ўтган йилнинг июль ойида лойиҳа доирасидаги биринчи поезд Эронга етиб келди, сентябрда эса иккинчи поезд Россиядан Эроннинг Бандар Аббос порти орқали Ҳиндистонга етиб келди.

Сўнгги пайтларда Теҳрон ўзининг энг йирик савдо шериги Пекинга шунчалик қарам бўлиб қолдики, унинг воситачилигида Саудия Арабистони билан дипломатик алоқаларни бажонидил қайта тиклади. АҚШ ва унинг иттифоқчилари билан қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (JCPOA) келишувини тиклашда озгина муваффақиятга эришган Эрон Пекин ва Покистон каби иттифоқчилари билан яқинлашди.

Москва ва Пекин билан тенг шароитни сақлаб қолиш Эрон учун муаммо эмас, чунки Хитой ва Россия манфаатлари Теҳрон манфаатлари билан у ёки бу даражада мос келади. Украинадаги можародан кейин ҳам Хитойнинг Россияга “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасидаги сармояси тўхтаб қолмади ва 2022 йилда 1,6 миллиард долларга етди. Дарҳақиқат, Хитой, Россия ва Эрон бир неча ой олдин қўшма денгиз ҳарбий машғулотларини ўтказган эди.

Бироқ, Ҳиндистон ҳақида гап кетганда, Пекин ва Ню-Деҳли билан бир хил даражада алоқа қилиш энди Теҳрон учун имконсиз бўлиши мумкин, чунки Хитой таклиф қиладиган кўп нарсаларга эга. Агар JCPOA ядровий келишуви сақланиб қолмаса ҳамда Эрон ва Ғарб ўртасида дўстона муносабатларни тикланмаса Эрон-Ҳиндистон алоқалари чинакам гуллаб-яшнамайди.

Қизиғи шундаки, Ҳиндистон ўзининг ШҲТга аъзолиги ва Пекин таъсирига қарши туриш учун АҚШ, Япония ва Австралия давлатлари билан "Тўртлик" блоки тузиш орқали Шарқ ва Ғарбни мувозанатлаштирмоқда. Бордию ШҲТ Ғарбга қарши позицияга ўтадиган бўлса, Ню-Деҳли аросатда қолиши мумкин.

Яқинда Ню-Деҳлида бўлиб ўтган виртуал йиллик саммитда Пекин ШҲТ тараққиёт банкини яратишни таклиф қилди ҳамда Хитой раҳбари Си Цзиньпин барча аъзоларни ва бошқа иттифоқчиларни Ғарб санкцияларига қарши туришга ва "умумий хавфсизлик" ва минтақавий тинчликни таъминлашга чақирди.

Шуниси эътиборга лойиқки, Теҳрон ҳам, Ню-Деҳли ҳам, шу жумладан Покистон ҳам ШҲТ аъзоси бўлсалар-да,  таъсисчи аъзолар Россия ва Марказий Осиё давлатлари бўлса-да, Ню-Деҳли Хитойнинг "Бир камар, бир йўл" ташаббусига кирмайдиган ягона аъзо бўлгани учун уларнинг барчасидан ажралиб туради.

Ўтган ойда Ҳиндистон Эроннинг Чабаҳар портига 80 миллион долларлик сармоя киритганини эълон қилди.
2016 йилдан бери Ҳиндистонни Россия билан денгиз орқали ва «Шимол-Жануб» ХТКнинг бир қисми билан боғловчи Чабаҳор портини ривожлантириш лойиҳаси  тўхтатиб қўйилган эди, чунки Ҳиндистоннинг Индиа Глобал Портс Лтд гуруҳи молиялаштиришда ўз мажбуриятларини бажара олмади.

“Эрон раҳбарияти Ҳиндистон ҳам, Хитой ҳам таклиф қилиши мумкин бўлган иқтисодий ва дипломатик имкониятларни чуқур англаб етган. Имзоланган Эрон-Хитой 25 йиллик ҳамкорлик шартномаси ва Ҳиндистон-Эроннинг Чабаҳор портидаги ҳамкорлиги Теҳронда стратегик активлар сифатида кўрилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Теҳрон учун ҳам Ню-Деҳли, ҳам Пекин билан муносабатларини мувозанатлаш осон иш эмас. У ШҲТга янги аъзоликни бу икки давлатдан бирига яқин бўлмасдан юритишга ҳаракат қилади, айниқса Ғарб билан ядровий музокараларнинг охир-оқибат жонланиши Эрон раҳбариятига қизиқарли иқтисодий муқобилларни таклиф қилса”, деди дипломат.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Хитойга қарамликни Ҳиндистонга иқтисодий очилиш билан мувозанатлаштира оладими?
ePN