date

Ганнибал Каддафийнинг озодлиги Ливия ва Ливан орасидаги келишув билан боғлиқми?

Ганнибал Каддафийнинг озодлиги Ливия ва Ливан орасидаги келишув билан боғлиқми?
6 ноябрь куни Ливия Миллий келишув ҳукумати 2015 йилда Бейрутда ҳибсга олинган марҳум Ливия раҳбари Муаммар Каддафийнинг ўғли — Ганнибал Каддафийнинг озод этилганини эълон қилди. Бу ҳақда Лебанон24 ахборот портали хабар берди.

Баёнотда айтилишича, Ливан ҳукумати Ганнибал Каддафийни ҳибсдан чиқарган ва унга мамлакатдан чиқиш тақиқини ҳам бекор қилган. Шу билан бирга, суд илгари белгиланган 11 миллион долларлик гаровни ҳам бекор қилгани маълум қилинди.

Ливия ҳукумати Ливан президенти Jozef Aun ва парламент спикери Nabih Berri'га “ушбу масалани ҳал қилишда кўрсатган ёрдам ва ҳамкорликлари учун” миннатдорлик билдирди.

Каддафийнинг 50 ёшли ўғли 2015 йилда Сурия ҳудудида “Амал” жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган ва кейинчалик Ливан ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган эди. 2017 йилда эса у 1978 йилда Ливияда бедарак йўқолган шиа имоми Мусо Садр ҳақида маълумотни яширганликда айбланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ганнибал Каддафийнинг озодлиги Ливия ва Ливан орасидаги келишув билан боғлиқми?