Қочишга уринган муҳожирлар машинаси кўлга қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Болгариянинг Бургас шаҳри яқинида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган автомобил кўлга қулаб, олти киши ҳалок бўлди. Чегара полиси машинани Китен шаҳридан 40 километр давомида таъқиб қилган, ҳайдовчи эса Бургасга киришда йўл тўсиғини ёриб ўтган. Ҳодисада уч киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, Руминия фуқароси бўлган ҳайдовчи эса тирик қолиб, ҳибсга олинган. Воқеа юзасидан тергов бошланди.

Болгариянинг жанубий қирғоғида, Бургас шаҳри яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси олти нафар ноқонуний муҳожирнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Болгария миллий радиоси хабар берди.
Маълумотларга кўра, чегара полиси Китен шаҳридан ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган машинани 40 километр масофада таъқиб қилган. Ҳайдовчи Бургасга киришга уриниб, йўл тўсиғини ёриб ўтган, аммо автомобил ағдарилиб, яқин атрофдаги кўлга тушиб кетган.
Воқеа жойида олти киши ҳалок бўлган, уч киши эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Машинани бошқарган Руминия фуқароси тирик қолган ва ҳозирда полиция томонидан ҳибсга олинган.
Ҳодиса бўйича тергов ишлари бошланган, воқеанинг тўлиқ тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.































Изоҳлар 0
…