11 август куни Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалнийнинг сайтида сиёсатчи экстремизмда айбланиб, 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганидан кейинги илк баёноти эълон қилинди. «Мендаги қўрқув ва нафрат» деб номланган матнда мухолифатчи Россиядаги муаммолар илдизи 90-йилларга бориб тақалишини айтганди.
Бу матн шов-шувга сабаб бўлди. Унда келтирилган баъзи одамлар айбловларни ўзига олди, баъзилар эса матнни Навалний ёзганига ҳам шубҳа билдирди. Қуйида Навалнийнинг манифести ҳақидаги айрим постлар келтирилади.
«Новая газета Европа» газетаси бош муҳаррири
Мен «Бизникилар» ҳаракатида қатнашмаганман. Газета бош муҳаррири Дмитрий Муратов. Шунингдек, Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) суриштируви фигурантларини ҳимоя қилганим ҳам йўқ. «Алексей Навалнийнинг хати»ни ёзаётган муаллифлардан маълумотларни текширишда эҳтиёт бўлишини сўрайман. Маҳбуснинг гапи бу – твиттердаги пост эмас.
Санкт-Петербург Европа университети сиёсий фанлар факултети декани
Россияни демократлаштириш 90-йиллардаги ҳаракатлар сабаб орқага кета бошлаганига қўшиламан. Ўша вақтдаги ҳаракатларнинг ўзи ҳокимиятни сақлаб қолишга қаратилган, бу орқали эса тезда бойиш мақсад қилинганди. Тузум ислоҳот номи остида нохолис ҳуқуқий асоссиз жорий қилинганди. Бу воқеалардан қилинадиган хулоса нима бўлади? Албатта, бу хатоларни такрорламаслик. Ва бир нарсани унутмаслик керакки, агар бу хатолар келажакда такрорланадиган бўлса, уни ўша 90-йиллардаги каби одамлар такрорлайди, мутлақо янги одамлар эса унга қарши иммунитетга эга бўлади.
журналист
Ўзимни қўлга олдим-да қисқа иқтибослар билан чекланмадим ва мамлакатдаги асосий сиёсий маҳбус иқрорини тўлиқ ўқиб чиқдим. Бу унинг аҳмоқона ҳукмдан кейинги шаҳарга ва дунёга илк чақируви. Мутахассис эмасман, лекин менимча, бу матнни унинг ўзи ёзмаган. Ёки бошқача: агар ўзи бўлса, олдинги матнларини у ёзмаган. Мен матн маъноси ҳақида гапирмаяпман, буни Бобковнинг ўзи боплаб текширтирса керак. Нима бўлган тақдирда ҳам барча сиёсий маҳбуслар озод қилинишини талаб қиламан.
сиёсатчи
Навалнийнинг Россиядаги демократлашиш муваффақиятсизлиги борасидаги пости менинг «Авторитар Россия» китобимдаги кириш қисмини эслатиб юборади.
«1990 йилнинг ёқимли ёз кунларидан бирида Ленинграддаги саройда қабулдаман. Бироз аввал шаҳар кенгаши учун сайловларда ғолиб бўлган демократик ҳаракат фаоли сифатида олдимда иккита танлов турганди: ёки Фанлар академияси қошидаги социология институтида кичик илмий ходим ёки янги ташкил этилган шаҳар кенгаши аппаратида ўртача лавозим. Иккинчи вариант анча жозибали кўринди ва мен суҳбатлардан кейин ҳал қилувчи – кенгаш раиси Анатолий Собчак билан суҳбатга кирдим.
Собчак ниҳоят келди ва биргаликда унинг катта, ҳашаматли саройига кирдик. Менинг бўлажак бошлиғим борлигимни ҳатто сезмади ва худди юзлаб одамлар олдида тургандек нутқ ирод қила бошлади. Ваҳоланки, кабинетда биздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Узундан узун монолог ўртасида юзага келган нафас ростлаш вақтида менда савол бериш имкони пайдо бўлди: «Анатолий Александрович, шаҳар кенгаши тизимини қандай кўряпсиз? Уни қандай ҳолатда тузмоқчисиз?»
Шунда Собчак ниҳоят менга қаради-да, худди осмондан ерган тушган кўйи оҳангини ўзгартириб жавоб берди: «Шаҳар кенгашида депутатлар кўп. Улар шовқин солади ва тартиб йўқ. Депутатлар округларда ишлаши, қабуллар ўтказиб, аҳоли эътирозлари билан шуғулланиши керак. Шаҳар ижроия қўмитаси эса хўжалик ишлари, йўллар, яшиллик, оқова сув билан шуғулланиши керак. Лекин бу ваколатлардан четга чиқиши керак эмас. Мен эса (кабинетга обдон қараб олиб) аппаратим билан бирга (менга диққат билан қараб) шаҳар сиёсатини олиб бораман».
Кўпчилик демократия тимсоли деб атайдиган одамнинг бу гапларини эшитиб ҳайратдан ёқа ушладим. Ахир бу коммунистларнинг ўзи-ку, демократия нима бўлади?
Собчак ўз жамоасининг аъзоси бўлиши имконига эга одам бунақа савол берганидан ҳайрон қолгандир. У менга жуда аниқ қилиб тушунтириб берди. Унинг жавоби худди университет профессорининг биринчи курс талабасига айтадиган гапига ўхшайди: «Биз ҳукумат тепасидамиз ва бу демократия».
Ўша гаплар менинг янги демократия ҳақидаги умидларим чиппакка чиқишига сабаб бўлганди.
Собиқ вице-премьер
Умид қиламанки, Навалний бу услубдаги гаплари унинг манзилига ҳам шу мазмундаги танқидлар ёғдиришини тушуниб турибди. Афсуски, содир бўлиши керак бўлган нарса содир бўлди: Навалний қамоқхонада ўтириб бугунги воқеалар билан алоқадорликни йўқотди. У ҳамон урушгача бўлган даврдаги қарашлари билан яшамоқда. Бу табиий ҳол ва бунинг учун Навалнийни танқид қилишдан маъни йўқ.
У ортиқ актуал эмас. Ҳар қанча ачинарли бўлмасин унинг суд иши, қамалиши ва аҳмоқона муддат олгани унинг гапларидан муҳимроқ бўлиб қолди. Чунки у 10 йил олдинги каби Путин пропагандаси айтган гапларни гапириб юрибди. Шу тариқа, у Явлинскийнинг тақдирини такрорламоқда. Охири ҳам уникига ўхшамасайди.
Асосийси бу эмас. Асосийси, у Россияда аллақачон ҳеч қандай электорал манёвр йўқлигини тушунмаяпти. Тарафдорларни бирлаштирадиган майдон йўқ, бундай норозиликни билдириш имкони ҳам йўқ, инсонларнинг ички қўлловини оммавий ҳаракатга айлантириш имкони йўқ. Ҳаммаси Путиннинг этиги остида мажақланган.
Ҳақиқат шундаки, эркин ва демократик Россия тузиш имкони пайдо бўлиши тўғридан тўғри Украинанинг жанг майдонида Россия устидан ғалабасига боғлиқ. Бу борада 90-йиллардаги «ёш ислоҳотчилар»ни фош этишнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Бу худди ҳавога отилган ўқдек.
сиёсатчи
Навалнийнинг мурожаати эълон қилинибди. Унда мен Алексей ёмон кўрадиган одамлардан бири сифатида гавдалантирилган бўлсам-да, деталларини муҳокама қилмоқчи эмасман. Ташқи дунёдан узилган, қийноқлар ичида, қамоқхонада бўлиб турган одам билан бу деталларни тортишиб ўтирмайман. У билан озодликка чиққанидан кейин тортишишга улгурарман. Умид қиламан, у билан ҳаммаси яхши бўлади.
Аммо юзага келган муҳокамалар фонида россиялик мухолифатчилар ва уларнинг тарафдорлари онгида пайдо бўлган бир бўлмағур ғоя ҳақида гапирмоқчиман. Уларнинг фикрича, бизнинг асосий вазифамиз 90-йиллардаги хатони такрорлаб, янги Путин ҳукуматга келишига йўл қўймаслик.
Бу қарашда муаммолар бор. Биринчидан, ўша демократлар атиги ярим йил ҳукумат тепасида бўлган ва уларда ҳеч қандай имкон бўлмаган. Иккинчидан, бизда ҳеч қачон уларда бўлган имкон бўлмайди, чунки воқеалар бутунлай бошқа ўзан бўйлаб ривожланмоқда. Учинчидан, кечирасиз-у, Россияда ҳозир курашиш учун тирик Путин бор ва айнан унга қарши бирлашиш зарар қилмасди.
журналист, «Эхо Москва» собиқ бош муҳаррири
Ҳурматли, Алексей Анатолиевич Навалний! Ҳеч қандай хат устингиздан олиб борилган тергов ноҳақ бўлгани, судингиз ноҳақ ўтгани ва ҳукм адолатсиз бўлгани ҳақида фикримни ўзгартира олмайди. Сизнинг ишингизни ёпиб, ўзингизни қўйиб юборишса адолатдан бўларди.
тадбиркор
Навалний номидан эълон қилинган навбатдаги мақолада очиқчасига ёлғон ишлатилганидан хафаман (бежиз унинг номидан деб айтмаяпман, чунки қамоқхонада, жазо изоляторида туриб бундай мақола ёзиш мумкинлигига унчалик ишонмайман. Ҳар ҳолда менга ёзиш имконини беришмаган). Ёлғон принципиал аҳамият касб этади: «Пригожин отрядида туриш» чақируви ва Пригожинга Путин билан курашда ёрдам беришга чорлов, кейинчалик ҳукуматни эгаллаш учун қурол захира қилиш чорлови орасида фарқ катта.
Мақолани батафсил изоҳлай олмайман, у жуда ачинарли. Навалний истеъдодли сиёсатчи сифатида Россияга керак. Бундайлар Россияда кам. Ва ундан нафрат тарқатадиган образ яратиш тарафдорлари учун эмас, президент аппарати учун фойдалироқ.
сиёсатчи, профессор
Ниҳоят мухолифат ва Кремлнинг ўтмиш ҳақида қарашлари мос келди: ҳаммасига 90-йиллар айбдор! Устига-устак «айбдор» деб кўрсатилганлар билан мухолифатчилар 2000-йилларда фаол мулоқот қилишган, уларнинг молиявий қўлловидан умидвор бўлишган. Ва баъзан бу ёрдамни олишган ҳам.
журналист
Демак, Россиянинг асосий душмани Путин (у умуман олганда Ойнинг душмани) ва унинг бандаси эмас, марҳум Елцин, Дяченко, Юмашев, Гусинский, ислоҳотчилар, «мустақил ОАВ», «демократик жамият», 91-93 йиллардаги Россия раҳбарияти, Венедиктов, Собчак, Кац ва Мартинов экан.
журналист
Шляпамни ечаман. Ҳаммасига ишона олмадим, барибир Венедиктов электрон овоз бериш учун пул олганига мени ишонтира олишмади. Лекин Навалний 90-йиллар ҳақида айтганлари, бизга насиб ҳам қилмайдиган буюк имкон бой берилгани ҳақида гапларга тўлиқ қўшиламан.
галерист
Россия билан кейинчалик нима бўлишидан қатъи назар, биринчидан – Украинага урушни енгишда ёрдам бериш керак. Шунда ҳам хато бизники, ҳаёти эвазига эса украинлар жавоб беряпти. Мен, масалан, узоқ йилдаги сайловда ким ғолиб бўлишига тупурдим. Менга ҳозир Путиннинг ҳукумати кучсизланиши, кўпроқ саботаж, «рус элитаси тарқалиши» ва шунга ўхшаган нарсалар керак.
Барча сценарийлар орасида Путинни кетказиши мумкин бўлгани – номенклатуранинг тарқалишидир. Бунинг ўрнига унинг душманларини тарқатиш... Тасаввур қилайлик, бунга жавобан 2011 йилдаги намойишлар тарқатилганини эсласа қандай бўлади? Ёки аҳмоқона «Ақлли овоз беришчи»? Ҳаммаси ўтиб кетди.
журналист
Қисқача фикримни айтадиган бўлсам, Навалний сиз режимга ёрдам беради деб ҳисоблайдиган нарсаларни қўлламаслик керак дейди. Бошқа томондан ФБК суриштирувидаги танқид қилинганлар демократия душманлари, улар махфий тарзда Путинга ёрдам беради деган гапга қўшилмайман.
Путиннинг иттифоқчилари ва рақиблари шунчалик кўпки, ҳозир қизил чизиқни чизиб, ким ҳаққоний, ким сохта эканини аниқлаб олишнинг айни пайти.
сиёсатчи
Узундан узун мақоласида Алексей Навалний риторик савол беради: «Киммиз ўзи? Нима учун керакмиз?» Алексей бу саволни риторик деб ҳисоблайди, лекин унга жавоб бериш ҳам мумкин:
– биз Леонид Волковмиз ва биз керакли олигархлар санкциядан қутулиши учун керакмиз;
– биз Георгий Албуровмиз ва биз Украинага қарши уруш вақтида армиядаги коррупция билан курашиш учун керакмиз;
– биз Мария Певчихмиз ва биз аввало бошқа мухолифат билан курашиш учун керакмиз;
– биз Алексей Навалниймиз ва биз дунёнинг исталган бурчагида қўлга олинган разведкачини кимгадир алмашиш варианти мавжуд бўлиши учун керакмиз.
Афтидан, охирги 1,5 йилда ФБК ўз сафини тозалашдан кўра тинчликни афзал кўрмоқда. Бир нарсани тушуниб олиш керак: биз Россия тарихидаги энг катта ҳалокатлардан бири вақтида йиртқични тўхтатиш учун курашяпмизми ёки жараён вақтида кутилмаганда қўл бериб кўришиш орқали қўлимизни ифлослантиришдан қўрқяпмизми?
иқтисодчи, сиёсатчи
Тан оламан, Алексей Анатолиевичга доим сиёсий жангчи сифатида ҳурматим баланд бўлган, лекин таҳлилчи ва фикрловчи одам сифатида эмас. Бугунги матн ҳаммасини ўзгартириб юборди. Бунга аксари ўша вақтда туғилган ва ҳозир хорижда бўлиб турган мухолифат қандай жим қараб турибди ҳайронман. Бу ақлга сиғмайдиган нарса. Худди эмигрантларимиз ҳукуматга қайтиши каби ақлга сиғмайдиган иш. Афтидан, фақат Алексей Александровичнинг бошига тушган кўргиликларгина интеллигенциямизнинг миясини ўзгартира олади.
сиёсатчи
Менимча, муаллиф 90-йиллардаги ўғри мулозимлар билан бугунги кундаги журналистларни бекор бирлаштирибди. Навалний ўша вақтдаги мулозимларни нормал демократик тизим ярата олмагани учун айблаб тўғри қилган. Аммо бу ҳозирги радикал мухолифат сокин мухолифотдан воз кечиши керак дегани эмас. Ҳукуматга интилаётган одам потенциал иттифоқчилардан фақатгина улар юқоридаги каби йўналишдан кетиш мумкин деб ҳисоблагани учунгина воз кечиши – кибрдан нишона. Тузумни йиқитиш учун максимал даражада катта коалиция керак.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!