
Мадриднинг "Реал" жамоасининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти яқинда "Эл-Класико"да Виниус Жуниор билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Бразилиялик вингер "Барселона"га қарши ўйинда алмаштирилганидан норози бўлиб, мураббий Хаби Алонсога эътироз билдирди. 
Шундан сўнг матбуотда футболчи ва мураббий ўртасидаги таранг муносабатлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шу билан бирга, юлдуз футболчининг клубдан кетиши ҳақидаги миш-мишлар яна авж олди. 
"Мен Виниус билан "Эл-Класико"даги алмаштиришга берган муносабати ҳақида суҳбатлашдим. У хато қилганини тан олди ва бу ҳақда очиқчасига гаплашдик. 
У ўз хатосини тушунди ва кечирим сўради, шунинг учун муаммо ҳал бўлди, деб ўйлайман", – деди ҳозирда Бразилия терма жамоасини бошқараётган Анчелотти матбуот анжуманида. Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис жорий йилнинг май ойида "Реал"ни тарк этган эди. 
Анчелотти: Виниус билан муаммони ҳал қилдик
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг