
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот Мадриднинг “Реал” жамоаси юлдузи Винисиус Жуниор ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бугун “қизиллар” Чемпионлар лигаси доирасида “қироллик клуби”ни қабул қилади. 
Учрашув Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади. “Винисиус жуда тезкор, у бирга бир ҳолатларда ажойиб ўйнайди ва ҳаттоки уч-тўртта рақибни бирваракайига алдаб ўтиш қобилиятига эга. 
Бу фавқулодда футболчи”, – деди Слот матбуот анжумида. Гуруҳ босқичининг уч туридан сўнг “Ливерпул” ҳисобида 6 очко, “Реал” эса 9 очкога эга. 
Винисиус Жуниор жорий мавсумда 14 ўйинда бешта гол ва тўртта ассист қайд этган. Бироқ, Чемпионлар лигасида 25 ёшли бразилиялик ҳали гол урмаган. 
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар