Женоа Сассуолони мағлуб этди

А Сериянинг 10-турида "Сассуоло" ўз майдонида "Дженоа"ни қабул қилди. Учрашув давомида мезбонлар тўп назорати бўйича устунликка эга бўлишди, аммо гол уриш имкониятлари тенг бўлди.
Ўйиннинг 18-дақиқасида "Дженоа" футболчиси Руслан Малиновский бурчак зарбаси натижасида тўпни дарвозага кучли зарба билан жойлади – 0:1. Танаффусдан кейинги 47-дақиқада мезбонлар ҳам бурчак зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди.
Доменико Берарди тўпни дарвозага аниқ жойлаштирди – 1:1. Бироқ, қўшиб берилган вақтда "Дженоа" футболчиси Лео Эстигор Аарон Кариколнинг узатмасидан сўнг бош билан гол уриб, жамоасига мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди – 1:2.
Ушбу ғалаба "Дженоа"ни турнир жадвалидаги охирги ўриндан чиқиб, 17-ўринни эгаллашига ёрдам берди. "Сассуоло" эса ҳозирги кунда 10-ўринда қолди.