date

Эрлинг Ҳоланд Суарезни натижасини такрорлади

Эрлинг Ҳоланд Суарезни натижасини такрорлади
Эрлинг Холанд навбатдаги Премьер-лига учрашувида дубль қайд этди. Бу сафар унинг қурбони "Борнмут" (3:1) жамоаси бўлди.

Норвегиялик футболчи 33-дақиқага қадар иккита гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлашга етарли натижа кўрсатди. Opta маълумотларига кўра, Холанд кетма-кет тўртта уй учрашувида икки ёки ундан кўп гол уришга муваффақ бўлди.

Бу натижага илгари фақат Луис Суарес ва Робби Фаулер эришган эди. Эрлинг Холанд ҳозирги Англия чемпионати тўпурарлар пойғасида 13 та гол билан етакчилик қилмоқда.

У 10 тур давомида бундай ютуққа эришди. Унинг энг яқин таъқибчилари эса атиги 6 та гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрлинг Ҳоланд Суарезни натижасини такрорлади