
Барселонанинг ўнг қанот ҳимоячиси Жюл Кунде яқинлашиб келаётган Чемпионлар лигаси доирасидаги Бельгия клуби Брюггега қарши ўйинда асосий таркибдан жой олмаслиги кутилмоқда. Каталонияликлар бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик 26 ёшли француз футболчисига дам беришни режалаштирганини Sport нашри хабар қилмоқда.
"Кўк-анорранглилар"нинг ўнг қанот ҳимояси позициясида Эрик Гарсия ҳаракат қилиши кутилмоқда. Мазкур учрашув чоршанба куни, Москва вақти билан соат 23:00 да бўлиб ўтади.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг уч туридан кейин Ла Лига гранди ҳисобида 6 очко мавжуд бўлса, рақиб Брюгге 3 очкога эга. Жюл Кунде жорий мавсумда Барселона сафида ўтказилган барча 14 учрашувда иштирок этган, улардан 11 тасида асосий таркибда майдонга тушган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.