
Манчестер Юнайтед "Брайтон" ярим ҳимоячиси Карлос Балебани сотиб олиш режасидан воз кечгани йўқ. Клуб ушбу футболчини ўтган ёзда ҳам таркибга қўшмоқчи бўлган, аммо "Чайкалар" ўз юлдузини сотишга рози бўлмаган эди. 
Indykaila News маълумотларига кўра, ҳозирда томонлар камерунлик футболчининг 2026-йилда Манчестер Юнайтедга ўтиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда. Англия клуби 21 ёшли Балеба учун 90 миллион фунт стерлинг (тахминан 103 миллион евро) тўлашга тайёр. 
Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги нархи 60 миллион еврога тенг. Балебанинг "Брайтон" билан амалдаги шартномаси 2028-йилгача давом этади. 
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг