date
views 352

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди (фото)

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати

Расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябр куни Москва шаҳридаги Ислом Каримов хиёбонига борди.

Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг биринчи президенти ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ислом Каримов хиёбони Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлими биноси ва Ўзбекистон меҳмон уйига яқин ҳудудда жойлашган.

2016 йил кузида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг россиялик ва ўзбекистонлик фан ва маданият арбоблари Москва ҳукуматига шаҳарда умуммиллий етакчи хотирасига бағишланган истироҳат боғи очиш таклифи билан мурожаат қилган эди. Таклиф Москва шаҳри идоралараро комиссияси томонидан маъқулланди.

2017 йил май ойида британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй томонидан ишлаб чиқилган ободонлаштириш ва ёдгорлик лойиҳаси Москва ҳукуматига топширилди. Боғни ободонлаштириш ишлари 2018 йилда якунланди.

Ислом Каримов ҳайкали 2018 йилда Ўзбекистон делегацияси, жумладан, Сенати спикери Ниғматилла Йўлдошев ва Каримовнинг беваси Татяна Каримова иштирокида очилди.

2018 йилда Москва шаҳрида олиб борилган ободонлаштириш ишлари натижаларига кўра Ислом Каримов майдони инвестор маблағлари ҳисобидан амалга оширилган энг яхши лойиҳалардан бири деб топилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди (фото)